Пархезли овкатланиш коидалари

Parhezli ovqatlanish foydalari va qoidalari

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда соглом овкатланиш талаблари, кийик утининг шифо хосиятлари хамда куз шикастланганда биринчи ердам курсатиш хакида гаплашдик, бугунги мавзумиз парҳезли овқатланиш фойдалари ва тамойили тўғрисида бўлади.

Тиббиётда бир катор касалликларнинг келиб чикишига сабабчи буладиган рационал овкатланишга амал килмаслик хисобланади. Жумладан, семизлик, артеросклероз, артериал гипертензия, кандли диабет, сурункали жигар, ошкозоности бези, ут копи, ошкозон-ичак касалликлари, буйрак ва харакат-таянч тизими касалликларининг келиб чикишига сабабчи булади.

Бу касалликларни дори-дармонлар, физиотерапия, шифобахш утлар оркали даволаш билан бирга шифобахш овкатланиш, яъни пархез овкатланиш катта ахамиятга эга. У бемор организмининг озука моддаларига булган эжтиёжини таъминлаши хамда касал аъзонинг фаолиятини тиклашга ёрдам бериши зарур. Пархез овкатланиш узининг таркиби ва тайёрлаш усуллари билан соглом инсонлар овкатланишидан фарк килади. Беморларнинг овкатланиши факат улар организмини озукавий моддалар ва зарурий энергия билан таъминлаш булибгина колмай, балки мухим даволовчи тадбир сифатида каралиши керак.

Пархез бемор организмида булаётган узгаришлардан келиб чиккан холда мутаносиб овкатланишдир. Организмда тез хазм булувчи, меъда-ичак тизимида беморни даволашга каратилган чора тадбирларнинг асосий таркибий кисми хисобланади. Беморларнинг пархез тутишларида мухим уринни факатгина овкат таркиби эмас, балки унинг кабул килиш даво- мийлиги, овкат харорати ва хоказолар эгаллайди. Купгина касалликларнинг огир ёки сурункали турга утиши беморнинг пархезни бузиши билан боглик.

Масалан, диабет касаллигида пархезга риоя килмаслик конда канд микдорининг кескин кутарилишига олиб келади. Пархезли овкатланиш жарохатланган аъзолар ва тизимларга таъсир этиб, уларнинг фаолияти ва тузалишига ёрдам бериш учун йуналтирилган булиши зарур.

Парҳезли овқатланиш фойдалари ва тамойили

Шифобахш пархезнинг асосий тамойили куйидагилардан иборат: яъни, овкат физиологик жихатдан тула кимматли булиши шарт.Таом узига хос терапевтик хусусиятга эга булиши керак. Даволовчи, беморларнинг овкатланиши хакидаги фан диетология дейилади. Баъзи холларда диетология асосий даволовчи усул сифатида кулланиши мумкин. Масалан: ортикча вазнда, меъда-ичак тизими касалликларида.

Пархез айнан касалликнинг турига боглик булади. Гипертония (хафакон) касаллиги билан хасталанган бемор пархези кандли диабет ёки гепатит (сарик касаллиги) билан хасталанган беморникидан тубдан фарк килади. Бу овкатланиш хар бир касалликнинг узига хос хусусият- ларини, клиник кечишини хисобга олган холда тузилади. Ва у маълум даврга мулжалланади. Пархез овкатлар узок муддатга буюрилмайди.

Хўжамурод Султоновнинг «Соғлом овқатланиш» китобидан.

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: