Суяк чикканда биринчи тез тиббий ердам

suyak chiqqanda birinchi yordam

Олдинги маколаларимизда меда касаллик белгилари ва уни даволаш, меда яраси ва бехузурликни даволаш хамда инсон жарохат олганида биринчи ердам курсатиш хакида гаплашдик. Бугун эса суяк чикиши – бугим ичидаги суяк учларининг урнидан кучиши хакида гаплашамиз. Тугма ва турмушда орттирилган суяк чикиши фарк килинади. Кейингиси уз навбатида шикастланган ва касаллик окибатидаги суяк чикишига булинади.

Сон суягининг тугмa чикиши бир мунча кенг таркалган. Елка, тирсак  бугимлари чикиши купрок, тизза, бармок, жаг чикиши камрок учрайди. Белгиси суяк чиккан жой каттик огриб, бугим шакли узгариб колади. Ва шу аъзо харакатлана олмайди ёки харакати кийинлашади.

Суяги чиккан киши тезда ёки купи билан икки кун давомида врач ё фельдшерга солдириши керак. Мутахассис булмаган кишига солдириш хатарли, чунки хар хил асоратларга сабаб булиши мумкин. Агар шу муддатдан утказиб юборилса, операьия килиб солишга тугри келади.

Суяк чикканда чиккан бугимга врач келгунича (дастлабки соатларда) совук нарса куйиш (иситувчи компресс мутлако мумкин эмас) керак. Шикастланган кул ёки оёкни кимирламайдиган килиб боглаш ёки тахтакачлаш, жарохатланган, тирналган жойлари булса, стерил боглам куйиш лозим.

Туғма Суяк чикиши

Туғма Суяк чиқиши она қорнидаги ҳомиланинг бирор сабаб билан нотўғри ривожланиши, бўғим юзаларининг номутаносиблиги оқибатида рўй беради. Кўпинча сон суяги бошчаси, баъзан тизза қопқоғи чиқади. Сон суягининг туғма чиқиши қиз болаларда кўпроқ учрайди. Баъзи одамлар сон суяги чақалоқнинг туғилиш вақтида оёғидан тортиб юборилганлиги  сабабли  чиқиб кетади деб нотўғри ўйлайдилар.

Сон суяги чаноқсон бўғимининг касаллиги туфайли ҳомила ҳали она қорнидалигидаёқ чиқиб бўлади. Шунинг учун янги туғилган чақалоқда травматик суяк чиқишида учрайдиган оғриқ ва шиш кузатилмайди, бола безовталанмайди. Шу сабабли сон суягининг туғма чиқишини барвақт аниклаш бирмунча мушкул. Хали юрмаган чақалоқларда сон тери бурмаларининг асимметрияси, оёқларни яхши кера олмайди. Бир оёқнинг калталиги, бўксаларда ҳаракат вақтида киртиллаш сингари белгиларга қараб диагноз қўйилади.

Ультратовуш текшируви, рентгенография (3—4 ойликдан бошлаб) касалликни аниқлашга ёрдам беради. Юриб кетган болаларда оқсокланиш, «ўрдаксимон» юриш. Суяк чиқиши белгиларидир. 1,5—2 ёшгача Суяк чиқишини операциясиз жойига солиш ва бир неча ой давомида оёқларни кериб ушлаш йўли билан даволанади.

Каттароқ болаларда сон бошчаси операция қилиб жойига туширилади. Чақалокларнинг оёқларини бирлаштирмасдан эркин йўргаклаш, оёклар орасини очиб кўтариш сон суяги чиқишини камайтиради

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: