Сурункали холецистит ва панкреатит касаллигида пархез овкатланиш

Xolesistit va panreatit kasalligida parhezli ovqatlanish usullari

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда одам суяги синганида биринчи ердам курсатиш, жарохат олганда биринчи ердам хамда кимевий моддалардан захарланганда биринчи ердам курсатиш хакида гаплашдик. Бугунги мавзуда, сурункали холецистит ва панкреатитда парҳез овқатланиш фойдалари, касаллигининг келиб чиқиши, белгилари, таомнома, нималар мумкину, нималармумкин эмас шу ҳақда гап боради.

Хуш, сурункали холецистит ва панкреатитда парҳез овқатланиш фойдалари нималарда.

Сурункали холецистит касаллигида пархез овкатланиш

Сурункали холециститда ут копининг турли хил кечишдаги яллигланиши кузатилади. Холецистит касаллигининг юзага келишига сабаб, овкатланиш тартибининг бузилиши, озик-овкат махсулотларини истеъмол килишдаги бузилишлар, турли хил инфекциялар, лямблиялар, хазм аъзолари касалликлари (гастрит, ошкозон ва ун икки бармокли ичак яраси, гепатит, панкреатит), спиртли ичимликларни истеъмол килиш ва бошкалар хисобланади.

Сурункали холецистит касаллигининг кандай белгилари бор

Унг ковурга остида огрик, унг томондан курак атрофида огрик, зарда кайнаши, кекириш, кайфиятнинг бузилиши, баъзида тана харорати кутарилиши кузатилади. Касаллик турлича огирликда кечади. Баъзида ут копида тош пайдо булиши мумкин, бу эса ут коп-тош касаллигига олиб келади. Бу касалликда пархез овкатланиш мухим хисобланади.

Овкатланиш билан ут копида ут йигилиши ва унинг ажралиб ичакка тушиши кузатилади. Куп овкат ейиш ва узок овкатланмай юриш ут копида утнинг димланишига ва унинг ажралишига салбий таъсир килади. Шу сабабли бу касалликда кунига 5 марта овкатланиш тавсия этилади. Овкат рационида оксиллар микдори физиологик меёрда булиши керак.

Ёглар, усимлик еги микдорини купайтириш билан ут ажралиши яхшиланади. Хайвон егларидан сариег тавсия этилади. Думба, мол еги, ёгли гушт истеъмол килиш такикланади. Мева ва сабзавот махсулотлари, улардан тайёрланадиган шарбатлар истеъмол килиш тавсия этилади. Сурункали хо- лециститда пиёз, саримсок, шовул, баъзи кукатлар тавсия этилмайди. Касалликнинг кучайган даврида пюре, творог, ёгсиз гушт, тухум оки, кампотлар буюрилади.

Ўйлашинг гар бўлса ейишу тўқлик
Ундан бошқа нарса сен учун йўқлик

Абдурахмон Жомий

Сурункали холецистит тинчлик (ремиссия) даврида тавсия этиладиган тахминий таомнома

=Овкатланиш тартибиОвкатлар тури
1.НонуштаШирковок 150 гр, чой (кийик ути солинган)
2.Иккинчи тушликДимланган олма шакар билан
3.ТушликЯрим коса арпадан эзиб тайерланган киймали пархез таом, кайнатма шурва, бугда пишган котлет, картошка пюреси билан 50/70 гр олма шарбати
4.Иккинчи тушликИвитилган туршак шарбати
5.Кечки таомГуштсиз юмшок пишган шавла 200 гр, лимон чой, катик

Сурункали панкреатит касаллигида пархез овкатланиш

Сурункали панкреатит — ошкозоности безининг яллигланишига айтилади. Ошкозоности бези бир катор ферментлар ишлаб чикаради, ферментлар эса, хазм жараёнида иштирок этади. Ошкозоности безининг яллигланиши ферментлар ишлаб чикаришнинг пасайишига олиб келади. Бу эса уз навбатида хазм жараёнининг бузилишига сабаб булади.

Сурункали панкреатит касаллигининг кандай белгилари булади

Коринда огрик кориннинг тепа кисмида тасмасимон куринишда булиб, енгил симиллашдан, каттик огрик даражасигача булади. Беморда кунгил айниш, иштаха пасайиши, огир кечганда кусиш, безовталаниш кузатилади. Сурункали панкреатит касаллигини даволашда дори-дармон билан пархез овкатланиш хам мухим роль уйнайди.

Пархез овкатланиш касалликнинг огирлик даражасига караб кирилган ва кирилмаган озик-овкат махсулотларидан таом тайёрланади. Оксиллар, ёглар, углеводлар касалликнинг кечишига караб даволовчи шифокор томонидан буюрилади.

Касалликнинг тинчлик (ремиссия) даврида оксил ва витаминларни купайтирилган микдорида, ёг ва углеводлар камайтирилган холда буюрилади. Беморга ковурилган овкатлар тавсия этилмайди. Димланган ва кайнатилган холда берилади.

Сурункали панкреатитнинг тинчлик (ремиссия) даврида тавсия этиладиган таомнома

=Овкатланиш тартибиОвкатлар тури
1.НонуштаСулидан бутка, тухум окидан тайерланган куймок, чой
2.Иккинчи нонуштаТворог сметана билан
3.ТушликКучсиз, гуштсиз сабзавот шурваси, картошка пюреси билан, кайнатилган товук гушти, лимон чой
4.Иккинчи тушликДимланган олма
5.Кечки таомКартошка пюре, кефир

Хўжамурод Султоновнинг «Соғлом овқатланиш» китобидан.

Rating
( 3 assessment, average 2.67 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: