Ичак касаллигини кандай даволаш мумкин

Ichak kasalliklarini davolash

Салом дўcтлар, олдинги маколаларимизда йутални даволаш, хикичокни даволаш йуллари хамда кизиунгачдаги яраларни даволаш хакида гаплашдик, бугунги мавзу ичак касалликларини даволаш усуллари ҳақида бўлади.

Ичак оғриғига, камалиб етган ел (дам), шўр нарсалар, қуюқ ёпишқоқ чиқиндилар, яра, шиш, гижжалар сабаб бўлади. Ичак оғриғи кучайса қуланжга айланади. Aгар ичак оғриғи қусиш, ҳиқичоқ ва алаҳсирашга еца, бу ҳол бемор учун хавфли.

Ичак касаллигининг кандай белгилари бор

Елдан бўладиган ичак оғриғидан қорин қулдираши ва кўпчиши, қорин тортилиши бўлиб, оғирлик бўлмайди ва ел чиқиши билан оғриқ тўхтайди.

Ўт хилтидан бўладиган ичак оғриғига, қориннинг озгина оғирлиги, ачишиб куйиши, ташналик ва ўт хилтини ахлатга қўшилиб чиқиши сабаб булади. Бу хил ичак оғриғи, қуланжга ўхшаш, бироқ у хавфлироқ бўлади.

Буроқли хилтдан бўладиган ичак оғриғига ачишиш, ортиқча оғирлик ва ахлатга шиллиқ қўшилиб чиқиши белги бўлади.

Қуюқ ёпишқоқ хилтдан бўладиган ичак оғриғига, оғриқни доимо бир жойда бўлиши ва шу хилтларнинг ахлатга қўшилиб чиқиши сабаб булади.

Ичаклар яллиғланганлиги, қоринда дам борлиги, яралардан бўладиган ичак оғриғига сабаб булади. Кўпайиб кетган моддадан бўлган ҳар бир ичак оғриғида касални қустириш, кейин ичини сурдириш лозим булади.

Ичак касалликларини даволаш усуллари

  1. Етмак талқонини ярим чой қошиқ капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, қайт қилдиради. (3 кун 1 маҳал ярим чой қошиқдан капалаш лозим).
  2. Маккаи сано талқонини 5 кун 1 маҳал 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, ични яхши суради.
  3. Зира, хотанак супурги, укроп барги, газандаўт, сариқ йўнғичқа ва петрушка уруғларидан тенг баравар олиб, бир сутка ивитиб, эртаси 30 минут қайнатиб, 15 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади.
  4. Aлое сувига тенг баравар асал қўшиб, 12 кун оч ҳолда 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, Ичак, ичакдаги ҳар хил яралар ва еллар даф бўлади.
  5. Узум сиркасини 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 чой қошиқдан ичилса, фойда қилади.
  6. Гулсапсар илдизининг 300 граммини 4 литр ёмғир ёки булоқ сувида ивитиб, эртаси 1 соат устини ёпиб қайнатиб,15 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, ичаклар ўралиб қолса, ичак оғриқларини тузатади.
  7. 12 кун 3 маҳал қари хўроз гўштининг шўрваси ичилади.
  8. 12 кун 3 маҳал кепакли нон еб, орқасидан узум сиркасидан 1 чой қошиқдан ичилса, яхши фойда қилади.
  9. Овқатдан олдин енгил бадантарбия қилиш керак.
  10. Унга индов талқони, майиз қўшиб тайёрланган кулчалар пишириб, 15 кун 3 маҳал ейилса, фойда қилади.
  11. Эмадиган қўзичоқ, товуқ ва семиз жўжа гўшти каби яхши мазали ва ёғлиқ овқатлар истеъмол қилинади. Овқатнинг сифатини яхшилаш билан бирга кам миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади.
  12. Тузалгунча беморнинг овқати, ясмиқ, татиш, исмалоқ, зирк меваси ва шунга ўхшашлар билан тайёрланган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак.
  13. Бўтакўз баргини 15 кун 3 маҳал чойнакка ярим сиқим ташлаб 10 минут дамланади. Чой қилиб ичилса, қон кетиш, ичак оғриғи ва қорин елига яхши фойда қилади.
Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: