Соғлом овқатланиш нима дегани, овқатланишда, озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишда қандай талабларга эътибор бериш керак

Sog'lom ovqatlanish tartibi va odobi

Omon

Email

Sog'lom ovqatlanish

Салом дўслар, олдинги маколаларимизда кийик утининг шифо хосиятлари, куз шикастланганда биринчи ердам хамда уйкусизликнинг сабаблари ва уни даволаш хакида гаплашдик, бугунги мавзумиз, соғлом овқатланиш тартиби ва одоби тўғрисида бўлади.

Дунёда энг яхши шифо – оч қолмагунча овқат емасликдир.

Овқатланиш тартиби

  1. Кам таом ейиш, очликни сезмагунча овқатланмаслик керак. Тўйиб овқат емаслик зарур. Шубҳали таомни истеъмол қилмаслик, мабодо мажбур бўлиб қолган тақдирда ҳам жуда кам ейиш лозим.
  2. Aйрим нарсалар борки, уларни бирга истеъмол қилиш соғликка зарар. Улар: балиқ билан сутни, сут билан нордон нарсани, сут билан тухумни, сут билан гўштни бирга тановул қилиб бўлмайди. Қовурилган гўшт билан қайнатилган гўштни, қоқгўшт (қотган) билан янги гўштни биргаликда ейиш мумкин эмас. Сут билан мол, товуқ ва балиқ гўштини бирга пишириб истеъмол қилинса, одамнинг ташқи таъсирга жавоб бериш тезлиги секинлашади. Мантиқий фикрлаш фаолияти сусаяди. Инсоннинг бундай таом истеъмолидан сўнг зийраклиги сусаяди. Бу илмий жиҳатдан исботланган далил.
  3. Гўштли овқатларни фақат сабзавотли, кўкатли салатларга қўшиб истеъмол қилган маъқул, бу овқатнинг енгил ҳазм бўлишига ёрдам беради. Мунтазам равишда кўп гўшт ейиш соғликка зарар.
  4. Меваларни овқатланишдан 1-2 соат олдин ёки кейин ейиш тавсия этилади.
  5. Сабзавот ва полиз маҳсулотларини ширинликлар билан бирга истеъмол қилиш зарарлидир, чунки бири ишқорий, иккинчиси кислотали муҳитга эга.
  6. Ични қотирувчи ва сурувчи нарсани аралаш еб бўлмайди. Жуда иссиқ ва жуда совуқ таомни тановул қилиш тавсия этилмайди. Пиёз ва саримсоқни доимо хомлигича ейиш тўғри эмас, пишириб ейиш фойдали ҳисобланади.
  7. Қолдирилган ҳар қандай таом иммун тизимини пасайтириб юборади, хар хил касалликларга мойиллигини оширади, барвақт кексалик бошланади. Ота-боболаримиздан қолган бир одат бор, улар бугун пиши- рилган овқатни инс-жинлар тегади деб эртаси кунга қолдирмаган, қолса ҳам емасдан ҳайвонларга беришган.

Соғлом овқатланиш тартиби ва одоби ҳақида ўгитлар

  1. “ Қорнинг тўймасдан қўл артгин» мақолига амал қилиш.
  2. Ўтириб, дастурхон тўшаб таомланиш зарур. Иложи бўлса, жуда баланд бўлмаган хонтахта устида овқатланиш лозим.
  3. Улуғлар таомга қўл узатмагунича бошқалар кутиб туришади. Ёши катта киши таомни бошлаб беради.
  4. Таомни ўз олдидан олиб ейиш керак. Aммо меваларни ҳар қайси тарафдан олса бўлади.
  5. Таомни шошиб емаслик керак. Луқмани меъёрида еган яхши. Таомни майда чайнаш ҳазмни осонлаштиради.
  6. Таомни ёлғиз ҳолда емаслик керак. Кўпчилик билан ейилган таомда барака бор. Таомни кайфияциз ҳолда тановул қилмаган маъқул.
  7. Дастурхон устида мутолаа қилмасдан овқатланиш натижасида, учта фойда қўлга киритилади: кўпроқ лаззатланиш, тезроқ тўйиш ва бўкиб қолмаслик.
  8. Таомдан аввал ҳам, кейин ҳам қулни ювиш зарур ва тоза сочиққа артиш тавсия этилади.

Хўжамурод Султоновнинг «Соғлом овқатланиш» китобидан.

Rating
( No ratings yet )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: