Оллдинги маколаларимизда ичак касалликларини даволаш, уйкусизликнинг сабаблари ва уни даволаш йуллари хамда корин гулдирашини даволаш хакида гаплашдик. Бугун эса, куз шикастланганда биринчи ёрдам курсатиш хакида булади. Кузга тушган ёт жисмларни хар кимнинг узи олиши ярамайди. Кузни тоза бинт билан боглаб, дархол врачга мурожаат этиш керак. Кимёвий моддалардан куйганда кузни юмиб туриб юзни ювиб, кейин тоза идишдаги сув билан 5-10 дакика давомида куз ювилади.
Куз кислотадан куйган булса, озгина сода кушилган сув билан, ишкордан куйган булса, калий перманганат (марганцовка)нинг оч пушти ранг эритмаси билан ювиш керак. Анилин буеоклар (сиёх)дан куйган булса, куз тиник сув, аччикчой билан ювилади.
Куз шикастланганда купинча ишлаб чикариш шароитида шкастланганидан унинг олдини олиш учун хавфсизлик техникаси коидаларига амал килиш керак. Завод- фабрикаларда ишлайдиган ишчилар иш шароитини яхшилаши, озода тутишлари керак. Цехларга вентиляция урнатиш, цех деворларини оклаш, дераза ойналарини ювиб тозалаш лозим. Ишчиларни ишга кабул килганда кузини текшириш, уларни химоя кузойнак билан таъминлаш, дам олиш соатини, овкатланишини яхши ташкил килиш лозим. Езнинг иссик пайтида цехда алмашинувини механизациялаш, сантехника коидаларига риоя килиш зарур.
Еш болаларнинг кузларини кандай асраш мумкин
Болаларда кўриш билан боғлиқ муаммолар кўп ҳолларда туғма бўлади, аммо улар бахтсиз ҳодиса ёки жароҳатлар туфайли ҳам юзага келиши мумкин. Болаларда кўриш қобилияти дастлаб 3 ойлигида, бола кўзларини ҳаракатлантиришни бошлаганида текшириб кўрилади. Қайд этиш керакки, кўриш қобилиятини текширишни бола 1 ёшга киргунга қадар амалга ошириш керак.
Агар жиддий муаммо аниқланса, болага 3 ёшгача тақиб юриш учун кўзойнак тавсия этилади. Болалар уртасида куз шикасланишининг олдини олишга алохида эътибор бериш керак. Уларнинг чиллак, рогатка уйнашларига, учи уткир буюмлар (кайчи, пичок) ишлатишларига йул куймаслик керак. Эмадиган болалар тирноги билан кузига шикаст етказиб куйиши мумкин. Шунинг учун вакти-вакти билан тирногини олиб туриш шарт.
Уй- рузгор ишларини бажаришда эса катталар кузларига эхтиёт булишлари лозим. Врач буюрган дорини кузга томизишдан олдин кулни совунлаб ювиш, сунгра тоза идишдаги кайнаб совиган сув ёки аччик чойга пахтани ботириб олиб, ковокларни артиш керак. Дори факат пипетка билан томизилади.
Ковоклар орасига маз куйишда шиша таёкча ишлатилади. Кузга компресс килиш ва бошка муолажаларни поликлиника ёки амбулаториянинг куз касалликлари кабинетида тиббиёт хамшираси бажаради.