Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда асаб тизими касалликлари, буйрак огригини уй шароитида даволаш йуллари хамда мияга кон куюлиши хакида гаплашдик. Бугунги мақола ошқозон оғришининг сабаблари ва даволаш ҳақида бўлади.
Ме,да оғриғи ё моддасиз мизож бузилиши сабабли ёки моддали мизож бузилиши, айниқса ачиштирувчи иссиқ мизож сабабли пайдо бўлади. Яна бу оғриқлар тортиштирадиган ёки куйдириб ачиштирадиган елдан ёки иссиқ шишларда бўлганидек, шу иккала таъсирнинг бирлашуви сабабли ҳам юз беради.
Aйрим кишиларда оғриқ ошқозонга овқат кириши муддатининг охирида ўнинчи ёки шунга яқин соатда пайдо бўлади. Aйрим кишиларда эса оғриқ сирка сингари нордон ва тушган ерини вижиллатиб қайнатадиган бир нарсани қусмагунча босилмайди; қусгандан кейин оғриқ тўхтайди. Баъзиларда овқат меъдадан тушиши билан оғриқ тўхтайди ва улар қусмайди.
Биринчи хил беморликка талоқдан меъдага сафро қуйилиши, иккинчисида эса жигардан ошқозонга сафро қуйилиши сабаб бўлади. Иккала хилт ҳам оғримайди, чузҳи улар меъданинг тагига тушади. Кейин улар овқатга аралашгач, биргалашиб кўтарилиб, меъда оғзига чиқади.
Баъзи кишиларнинг меъдасида кўп ейиш ва ҳақиқатда қорни очмай туриб овқатланиш сабабли, шунингдек, меъда бузилишидан келадиган тўлиқлиқ сабабли тоқат қилиб бўлмайдиган куйиб ачишиш пайдо бўлади.
Елдан бўладиган меъда оғриклари баъзан кучли бўлади. Баъзи кишиларнинг меъдасида оғриқ ёки қаттиқ куйиб ачишиш пайдо бўлади ва овқат егач, тўхтайди. Бунга меъда бўш қолганда унга келувчи ачиштирувчи моддаларнинг куйиши сабаб бўлади. У моддалар ё нордон мазали зардоб бўлади, ёки ўткир мазали сафро бўлади.
Aйрим кишиларда меъда сезгирлиги шу билан бирга меъдага ўт хилтларининг қуйилиши чидаб бўлмайдиган зўр оғриқ пайдо қилади, бу ҳил оғриқ баъзан ҳушдан кетказади. Гоҳо совуқ сув ичишдан ҳам меъдада бетоқат қиладиган ва кишини чиниқтирадиган оғриқ пайдо бўлади. Баъзан юракка оғриқ бориб етиши сабабли киши тўсатдан вафот этиши мумкин, баъзан оғриқ қуйига тушиб қуланж касаллигини пайдо қилади.
Кишида ошқозон оғриғи узоқ чўзилса, шиш пайдо бўлишдан қўрқиш керак. Меъда оғриғи ҳомиладор аёлларда «бачадон бўғилишдан» дарак беради, бунинг устига ҳомиладор аёлларда меъда оғзининг оғриши ҳам кўп бўлади. Кишида қорин оғриғи билан бирга унинг қошида қора доғлар ва боқиладек қора тошмалар пайдо бўлиб, кейин улар ярага айланса ва улар иккинчи кунгача ёки ундан кейинроққача туриб қолса, ёмон оқибатга олиб келади. У кишида қаттиқ уйқу пайдо бўлади.
Қандай белгилари мавжуд
Меъданинг алангаланиб ачишуви кайфияти ўткир, иссиқ, аччиқ ва шур модда борлигига далолат қилади. Aчишиш доимий бўлмай, вақт-вақти билан бўлиб турса, жигардан сафро моддаси қуйилаётган бўлади. Бу хил ачишиш эса кунора тутиб турадиган иситма ва шу билан бирга ўнг томонда оғриқ пайдо қилади.
Бу меъда оғриғида жигарни қоплаб турувчи парданинг ҳамкорлигига далолат қилади. Aгар иситма босилиб, меъда ачишиши давом эца, бунда жигар чиқиндиларидан бирор модданинг меъдага қуйилиши ёки бузуқ иссиқ мизож ёки меъдага ёпишган хилт сабаб бўлади
Меъда ачишуви алангасиз бўлса, нордон моддага белги бўлади. Овқат егандан кейин бир неча соат ўтгач, пайдо бўладиган оғриқнинг зардоб сабабли бўлишига сиркасимон нордон қусуқ келиши, кейин оғриқнинг тухташи ёки талоқнинг зарарланиб, ҳазмнинг ёмонлашиши белги бўлади.
Сафро сабабли бўладиган оғриққа сиркасимон қусуқнинг бўлмаслиги, ҳазмнинг тугал эмаслиги, сафро белгиларининг намоён бўлиши, жигарнинг иссиқ ҳолати далил бўлади.
Елдан бўладиган оғриқда эса кекирик, ҳиқичоқ, қорин қулдираши, қовурға тоғайлари ва қориннинг тортишуви белги бўлади.
Ошқозон оғришининг сабаблари, белгилари ва уни даволаш йўллари
- Бузилган иссиқ мизождан бўлган меъда оғриғида 7 кун 3 маҳал оч ҳолда сигир қатиғи, ачиган айрон ичилса, тузалади. Беморга семиз товуқ гўштлари, жўжа, мош, қовоқ ва семизўт, сирка билан майда балиқлар тавсия этилади.
- Aгар беморда озиш, сўлиш аломатлари бўлса, кўпроқ иссиқ сув қўшилган суюқ узум сиркасини ичириш ва суюқ овқатлар бериш керак, (10 кун 3 маҳал) яхши таъсир қилади.
- Aгар совуқ ва елдан бўладиган меъда оғриклари бўлса, 7 кун 3 маҳал тариқ қиздириб қоринга боғланса, тузалади.
- Ел кўп бўлса 10 кун 3 маҳал ош қошиқдан эски узум сиркаси ичирилса, бегумон тузалади.
- Меъда ёнида қамалиб қолган елдан бўлса, 9 кун 3 маҳал ёввойи қора зирани қовуриб, 1 ош қошиқдан капаланса, фойда қилади.
- Қоринда қотиш ва еллар кўп бўлса, 2 кун 1 маҳал 1 ош қошиқдан маккаи сано талқонини капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, ични қаттиқ суради.
- Қоринда шиш бўлса, 11 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан зайтун ёғи ёки 50 граммдан укроп суви ичилса, фойда қилади.
- Овқатдан сўнг қўзғалиб сиркасимон модда қусиб ташлашга мажбур қиладиган оғриқни даволаш учун 12 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан эски узум сиркаси ичирилса, фойда қилади. Овқатлари: товада қовуриб пиширилган овқатлар, қайнатилган тухум ва асал каби иссиқ овқатлар билан меъдани иситиб кучайтириш лозим.
- Овқат егандан кейин бошланиб, қусиб ташлаш билан тўхтамайдиган оғрий бўлса, 13 кун 3 маҳал овқатдан олдин 1 ош қошиқдан асал истеъмол қилинса, бемор тузалади.
- Яна қусишга қарши, седана ва арпабодиённи тенг баравар аралаштириб, 5 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, тузалади.
- Меъдада оғриқ ва қоринда ел бўлса, кўк писта пўсти 30 грамм ва қудрат норин талқонидан 300 граммини аралаштириб, 8 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, фойда қилади.
- Жолинуснинг айтишича, 3 кун 3 маҳал товуқ меъдаси ички терисини қуритиб, талқонини 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, меъда оғриғи касали тузалади. Кўпинча меъда ачишувини қатиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тўхтатади.
Ҳожи Менгназар Руcтам ўғлининг «Дард борки, дармон бор» китобидан.