Хашаротларга карши курашда захарли моддалардан захарланиш

zaharli moddalardan zaharlanish

Олдинги маколаларимизда асаб тизими касалликлари, меда (ошкозон) огриши сабаблари ва даволаш йуллари хамда мияга кон куюлиши хакида гаплашдик. Бугун эса, зараркунанда хашаротларга карши курашда ишлатиладиган (тиофос, хлорофос ва бошка) захарли моддалардан захарланиш хакида гаплашамиз. Хашаротларга карши курашда захарли моддаларнинг пульверизатор ёки пилесосдан пуркалиши сабабли хаво шу захарларнинг буглари билан туйиниб колади. Улар нафас йуллари, куз, огиз хамда терининг шиллик пардаларига осонгина тушади. Шунинг учун улардан фойдаланишда инструкцияга катъий амал килиш зарур.

Захар терига тушгудек булса, яра пайдо килиши мумкин, куз шиллик пардаларининг шикастланиши эса огир куз касалликлари хамда кисман курмасликка олиб келади. Тиофос ёки хлорофос бурларидан захарланишда кишининг боши огриб, айланади, мушакларида огрик пайдо булади, иштахаси йуколади.

Бу аломатлар бир неча кундан кейин босилиб колиши мумкин, лекин захар бугларининг концентрацияси катта булса, марказий нерв системаси хам шикастланади. Захарли кимёвий моддалар ишлатиладиган жойларда зарур дорилари бор биринчи ёрдам аптечкаси булиши керак.

Кимёвий захарли моддалардан захарланиш  кишининг нафас йули оркали кирган булса беморни хавфли зонадан дархол очик хавога олиб чикиш керак. Агар териси оркали кирган булса, сув билан ювиш (яхшиси совунлаб) ёки бир парча латта билан артиб, кейин сувлаб ёхуд кучсиз ишкор эритмаси билан артиш зарур. Захарли кимёвий моддалар кузга тушганда сув билан яхшилаб ювиб, кейин натрий гидрокарбонат (ичимлик сода)нинг 2% ли эритмаси ёки борат кислота билан ювилади.

Захарли моддалардан захарланиш ва биринчи ердам курсатиш

Захарли кимёвий модда меъда-ичак йулига кирган булса, беморга бир неча стакан сув ёки калий перманганатнинг кучсиз эритмаси (пушти рангда килиб) ичирилади ёки укчитиб 2-3 марта кустирилади. Бемор кустирилгандан кейин ярим стакан сувга 2-3 ошкошик активлаштирилган кумир (20-25 г) ёки 40-50 та карболен таблеткаси кушиб ичирилади. Кейин тузли сурги (ярим стакан сувга 20 г магний сульфат ёки натрий сульфат кушиб) ичирилади.

Сурги дори сифатида канакунжут мойи ичириш ярамайди. Захарланган кишининг нафас олиши кийинлашганда пахтага аммиак (нашатир спирти) эритмаси шимдириб, эхтиётлик билан хидлатиш, нафас тухтаб колгудек булса, тезлик билан сунъий нафас олдиришга киришиш керак.

Беморга сунъий нафас олдириш учун уни очик хавога олиб чикиш кийимининг тугмаларини ечиб огзини шилимшикдан тозалаш зарур. Кузгатувчи моддалар, масалан, формалин ичга кетганда ураб олувчи восита (крахмал аталаси ёки кисел) ичирилади. Бундай пайтларда сут, ёг, алкоголли ичимликлар бермаслик керак.

Фосфорорганик моддалардан захарланганда сулак окиши, куз торайиши, куздан ёш окиши, нафас олишнинг кийинлашиши, мускулларнинг тортишиши содир булади. Беморга врач етиб келгунича 3-4 таблетка бесалол ичирилади. Захарли кимёвий моддалардан захарланишнинг хар кандай турида дархол тез тиббий ёрдам чакириш керак.

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: