Ҳиқичоқнинг келиб чикиши ва даволаш йуллари

Ҳиқичоқнинг келиб чиқиши ва даволаш

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда хашаротларга сепиладиган захарли моддалардан захарланиш, кизилунгачдаги яраларни даволаш йуллари хамда захарли кимевий моддалардан захарланганда биринчи ердам курсатиш хакида гаплашдик, бугунги мавзу ҳиқичоқнинг келиб чиқиши ва даволаш ҳақида бўлади.

Қандай белгилари мавжуд:

Ҳиқичоқ мураккаб ҳаракат бўлиб, меъда оғзида, ёки меъданинг ҳамма қисмида ёки қизилўнгачда юз беради. Aгар бирор азият берувчи сабаб мавжуд бўлса, унинг ҳайдайдиган кучли ҳаракатга қобилият пайдо қилиш учун йиғилиб тиришади.

Масалан, сакрамоқчи бўлган киши шундай қилади. У олдин кетига ташланиб кейин сакрайди. Ҳиқичоқ бир жиҳатдан ўпка ва қорин тўсиғида бўладиган ёмон хилтни ҳайдашга қаратилган йўтал ҳаракатига ўхшайди. Ҳиқичоқ меъданинг ҳаддан ташқари қуруқлиги сабабли пайдо бўлади. Чунки, қуруқлик бир қадар тиришишга қараб, кишининг талаби эса ёйилишига қараб ҳаракат қилади.

Табиат тиришиш билан келиша олмайди ва унга қарши туради. Бирор азият берувчи сабабдан меъда оғзида учиш пайдо бўлгани каби ҳиқичоқ ҳам кўпинча азият берувчи сабаб туфайли меъда оғзида пайдо бўлади. Aйниқса меъда қуруқ бўлиб унинг оғзи энг оз ачишишни ҳам кўтармайдиган бўлса шу ҳол юз беради.

Хош, ҳиқичоқнинг келиб чиқичи ва даволш мумкинми…

Ҳиқичоқнинг келиб чиқиши ва даволаш

  1. Етмак талқонини 4 кун 1 маҳал бурунга тиқиб ҳидланса қустиради. Ҳиқичоққа қустириш энг фойдали чорадир. Ҳар бир қаттиқ ҳаракат, силкиниш, баланд овоз билан қичқириш ғазабланиш, шодлик, тўсатдан бўладиган қўрқиш ҳаддан ташқари ғамгинлик ҳам бир чора. Сескантириш учун юзга тўсатдан сув сепиш, кучли бадантарбия, отда юриш, қўзғалган йўтални оғзини ёпиб, тўхтатиб туриш ва ташналикка чидаш ҳам энг фойдали чорадир.
  2. Ҳиқичоқ пайдо қилиб турган моддани қўпоришда 10 кун 3 маҳал назлани ҳидлатиб, аксартириш зўр таъсир қилади.
  3. Ҳиқичоқни даволашнинг осон усули бу, узоқ вақт нафасини ичга қамаб туриш ҳам ҳиқичоқни босадиган чоралардан ҳисобланади, чунки бу ҳароратни ҳаракатга келтиради. Уни тери тешикларига томон бориб ҳаво олиш учун ҳаракат қилдиради ҳамда ёпишқоқ хилтларни қўзғатади ва тарқатади.

Ичиладиган малҳамлар

  1. Эрмоннинг 200 граммини, 4 литр сувда 1 сутка ивитиб, эртаси 10 минут паст оловда кайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 2 ош темир қошиқдан ичилса, яхши таъсир қилади.
  2. Пақ-пақнинг 300 граммини, 4 литр сувда паст оловда 25 минут кайнатиб, оч ҳолда 9 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, нешоб орқали хилтларни ҳайдайди, яхши фойда қилади.
  3. Aлоедан тайёрланган дорими 7 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, хилтларни ахлат йўлига ҳайдаб чиқариб юборади. Кучли ҳиқичоқ ва кўнгил ағдарилишида фойда беради.
  4. Занжабилни 100 граммини, 3 литр ёмғир ёки булоқ сувида 1 сутка ивитиб эртаси паст оловда 30 минут қайнатиб, 7 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, яхши таъсир қилади.
  5. Бўйимодарон ва тоғ ялпизидан 200 граммдан олиб, 5 литр сувда паст оловда 25 минут қайнатиб, 5 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, фойда қилади.
  6. Ҳиқичоқни даволашнинг яна бир усули, андиз талқонини, 11 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, жуда яхши фойда беради.
  7. Ҳиқичоқни даволашда аччиқ бодом ёғини 5 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилса, яхши таъсир қилади.
  8. Бемор тузалгунча суюқ овқатлар ва жўжа гўштларининг қайнатма шўрвасига хушбўй кашнич баргларини кўп қўшиб ичилса, таъсир қилади
  9. Aйниқса, олхўрини 400 граммини 3 литр сувда 30 минут паст оловда қайнатиб, 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса фойда қилади.
  10. Олхўрини 500 грамм томирини майдалаб, 4 литр сувда 1 сутка ивитиб, эртаси 40 минут қайнатиб, 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, ҳиқичоқ касали тузалади.

Ҳожи Менгназар Рустам оғлининг «Дард борки, дармон бор» китобидан.

Rating
( No ratings yet )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: