Озик-овкат махсулотларидан захарланиш ва беморга биринчи тиббий тез ердам курсатиш

Озик-овкат махсулотларидан захарланиш

Олдинги маколаларимизда кандли диабет турлари ва даволаш йуллари, меда (ошкозон) яраси ва бехузурликни даволаш хамда кон суюлтириш йуллари хакида гаплашдик. Бугунги мавзу эса, эскириб колган (айниб колган) озик-овкат махсулотларидан захарланиш (гушт, колбаса, балик, консерва, сир ва бошкалар), хамда захарли замбуруглардан захарланиш хакида булади. Белгилари – коринда огрик туриб кайт килиши, ич суриши, бош огриши ва айланиши, дармон куриши хамда огир холларда беморнинг хушдан кетиши. Бунда дархол врачга мурожаат килиш зарур.

Кузикориндан захарланиш аксари бахор-куз фаслида куп учрайди. Умум кабул килинган классификацияга кура, кузикоринлар еб буладиган, яъни ейишдан олдин пишириладиган (сморчок, строчок, свинушка, волнушка) ва захарлиларга булинади. Захарланишга захарли ва шартли захарли кузикоринлар сабаб булади. Хаммадан куп таркалган захарли кузикоринларга ок поганка, мухомор, сохта опят киради. Ок поганкадан захарланган одамларнинг 90 фоизи улади.

Озик-овкат махсулотларидан захарланиш аломатлари одамда яширин даврдан кейин юзага чикади. Бу аломатлар тусатдан пайдо булади. Ва тез зураяди (одамнинг кунгли айнийди, кусади, корнида огрик туради, ичи кетади, баъзан кон ва шиллик аралаш  келади).

Кузикориндан захарланганда

Болаларда озик-овкат махсулотларидан захарланиш жуда огир кечади, купинча улим билан тугайди. Кузикориндан захарланганда врач келгунича беморнинг меъда ва ичагини ювиб, урнига ёткизиб куйилади. Меъдани илик сув, сода эритмаси ёки калий перманганатнинг нимтатир эритмаси билан ювиш мумкин. Ичакни тозалаш учун канакунжут мойи ёки тахир туз ичирилади. Ичакни бутунлай тозалаш учун клизма килинади. Кусиш ва ич кетиши натижасида йукотилган суюклик урнини тулдириш учун беморга шуррок сув ёки аччик чой ичириш керак.

Кузикориндан захарланганда алкаголли ичимлик ичиш ярамайди, чунки у захарнинг организмга сурилишини тезлаштиради. Кузикориндан кучли захарланган бемор касалхонага канчалик тез олиб борилса, хаётини саклаб колиш шунчалик мумкин булади. Захарли усимликлардан захарланиш йилнинг иссик пайтларида бахорда, ёзда, кузда нотаниш усимликлар ва кузикоринларни ейдиган сайёхлар, шунингдек, ёзда дам олишга чиккан болалар уртасида куп учрайди.

Даволаниш максадида врач маслахатисиз уз билганича усимликлардан фойдаланиш хам захарланишга сабаб булади. Усимликлардан захарланишда асосан нерв системаси зарарланади.

Озик-овкат махсулотларидан захарланганда содир буладиган аломатлар

Бемор безовталанади, оёк-куллари тиришади, уйламай-нетмай кунглига келган ишни килмокчи булади. Йук нарсалар, вокеа-ходисалар унга сезилади, тери кичишади, куз олдида майда хашаротлар учиб юргандек булади. Куз корачиклари анча кенгайди,  тери курук ва иссик булади, ютиш кийинлашади„ пульс ва нафас тезлашади.

Белладонна, бангидевона, корамуг, аконит, шувок, мингдевона ва бошкалардан захарланганда шундай булади. Кукнори, киркбугин, пикули ва бошкалардан захарланганда хам юкоридаги аломатлар кузатилади.

Кучли захарланганда нерв системаси фалажланади. Купчилик захарли усимликлар хазм йуллари шиллик пардасига кучли таъсир килади, бунда корин огрийди, кунгил айнийди, бемор кусади, ичи кетади, организми тезда сувсизланиб, жуда холи курийди, хансираб колади, юрак фаолияти сустлашади. Юрак фаолиятини бузадиган захарли усимликларга ангишвонагул, марваридгул, адонис (горицвет), олеандр, хусусан, моролкулок дамламаси сабаб булади.

Бемор усимлик махсулотларидан захарланганда

Захарли усимликлардан захарланган беморларни даволаш захарни турли зиддизахарлар билан чикариб ташлашдан иборат. Захарланган одамга врач етиб келгунча тезда 1-2 стакан сув (1 стакан сувга 1/2 чойкошик ош тузи солиб) ичирилиб, 5-6 марта кустириш, кейин 80-100 г кора сухари ёки активланган кумир (3-4 таблетка), сурги дори – натрий сульфат ёки магний сульфат (30-60 г)ни ярим стакан сувда эритиб ичириш жуда мухим.

Захарланишнинг олдини олиш учун яхши билмайдиган усимлик, кузикоринни, кишда нотугри сакланган картошкани, дон, гречиха, нухатни овкатга ишлатмаслик, врач маслахатисиз уйда усимликлардан дори тайёрламаслик, врач буюрган дорини белгиланган дозадан ортикча ичмаслик ва болаларга резавор-мева хамда кузикорин йирдирмаслик, тиббиётдан бехабар одамларда даволанмаслик керак.

«Биринчи тез ердам» китобидан:
Тузувчилар: Ю Толипов; З Хамдамова;
Мухаррир: А Хамро кизи
Такризчи:
Тохир Ибрагимов
тиббиет фанлар доктори, профессор

Rating
( 4 assessment, average 4.25 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: