Қизилўнгачдаги яраларни қандай даволаш мумкин

Qizilo'ngachdagi yara va qon oqishini davolash yo'llari

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда асаб тизими касалликлари, хашоротларга сепиладиган кимевий моддалардан захарланиш хамда захарли кимевий моддалардан захарланганда биринчи ердам курсатиш хакида гаплашдик, бугунги мавзу қизилўнгачдаги яра ва қон оқишини даволаш ҳақида бўлади.

Қизилўнгачда яралар пайдо бўлганда дориларни бирданига эмас, балки оз-оздан бирин-кетин ичиришга ҳаракат қилиш керак. Уларнинг ёпишқоқ ва қуюғини танлаб ишлатиш ёки дориларга ёпишқоқ нарсаларни аралаштириш керак.

Бунинг сабаби шуки, суюқроқ дорилар қизилўнгачда тўхтаб, унга ёпишиб турмайди, тезда ўтиб кетади ва қизилўнгачдан узоқлашади. Aгар уларни бир йўла ичирмай бўлиб-бўлиб ичирилса, бирин-кетин қизилўнгач ярасига бориб тегиб, кетма-кет таъсир қилади.

Даволаш учун малҳамлар

  1. Масалан, 1 кг алоени гўштмайдалагичдан ўтказиб, 1 литр сув қушиб, 1 соатдан ортиқ паст оловда қайнатиб, докадан сузиб, қолган сувига тенг баравар тоза асал қушиб, 20 минут секин устини ёпиб қайнатилади. Оч ҳолда 13 кун 3 маҳал 50 граммини 1 чой қошиқдан ичирилса, шиш ва яраларга таъсир қилади, тузалади.
  2. Гулсапсар илдизидан 500 граммини 800 грамм сувда 1 соатча қайнатиб, 5 кун 3 маҳал кетма-кет 1 чой қоишиқдан ичирилса, яхши фойда қилади.

Қизилўнгачдаги яра ва қон оқишини даволаш йўллари

Қон оқишида ишлатиладиган дорилар, ёпишқоқ ва сақичсимон бўлиши керак, шунда у бир йўла меъдага тушиб кетмайди, балки қон оқаётган жойдан секинлик билан ўтиб, шу муддатда ўша жойга кучли таъсир қилиши мумкин бўлади. Aгар дорилар томирлар орқали қайтиб ўша жойга таъсир қилса ҳам, лекин йўлларнинг узунлиги ва йўлларда тасирланишни кўплиги сабабли кучсизлик билан таъсир кўрсатади.

  1. Масалан, аччиқтош қайнатмасини 2 кун кетма-кет 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилса, қон тўҳтайди.
  2. Шумгиёҳ қайнатмасини ҳам 2 кун 3 маҳал кетма-кет 50 граммдан 1 чой қошиқдан ичирилса, қизилўнгачдан қон кетиши тўхтайди.
  3. Парҳезлари: Ширинлик, аччиқ нарсалар, қовун, узум, майиз вақтинча ейилмайди.

Ҳожи Менгназар Рустам ўғлининг «Дард борки, дармон боръ китобидан.

Rating
( No ratings yet )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: