Европа Иттифоқи Россиянинг қўшни давлатларига импортнинг кескин ўсишини текширади 

Jahon yangiliklari haqida

Европа Иттифоқи, AҚШ ва Буюк Британия вакиллари санкцияларни четлаб ўтиш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Европа Иттифоқи Россияга қўшни давлатлар билан савдо муносабатлари ҳажми сезиларли даражада ошгани масаласига қизиқмоқда.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича янги тайинланган комиссари Девид Ўсалливан Финанcиал Тимес нашрига хабар берди.

«Биз Евроиттифоқдан Россияга савдо оқимининг кескин камайиб бораётганини ва учинчи давлатлар, айниқса, Россияга яқин давлатлар билан савдонинг ғайритабиий ўсишини кузатмоқдамиз», деди у.

Ўсалливан сўзларига кўра, савдо оқимларидаги ўзгариш бўйича суриштирув бошланган. Энди Европа Иттифоқи ва ҳамкорлар, хусусан, AҚШ ва Буюк Британия вакиллари 23 феврал куни бўлиб ўтадиган учрашувда санцияларни четлаб ўтиш масаласида фикр алмашмоқчи. Бу уларнинг назоратни кучайтиришга интилиши билан боғлиқ.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳисоботида айтилишича, Россияга қўшни давлатлар, хусусан Қирғизистон ва Aрманистон Россиянинг Украинага тажовузкорлиги бошланганидан бери товарлар импортини сезиларли даражада оширган. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу уларнинг Россия учун савдо воситачиси ролини ўз зиммасига олганидан далолат беради.

Aввалроқ, Россия жорий қилинган санкцияларга қарамай, Нидерландиядан микрочиплар сотиб олишда давом этаётгани ма’лум бўлган эди. Германиянинг Смарт Импех компанияси ҳам Ғарб санкцияларини четлаб ўтиб, Россия бозорига микрочиплар етказиб беришда гумон қилинмоқда. Туркия ва Ҳонконгда ҳам микрочипларни етказиб бериш бўйича воситачи фирмалар ташкил этилган. Яқинда Хитой компанияси Россияга ракета ускуналари етказиб бераётганликда айбланган эди.

Блоомберг нашрининг ёзишича, Россия кир ювиш машиналари ва музлатгичларнинг микрочипларини кейинчалик ҳарбий техникада ишлатиш учун учинчи давлатлар орқали сотиб олмоқда. Натижада, Россияга учинчи давлатлардан маиший техника экспорти кутилмаганда кескин ошган.

Aввалроқ, Евроиттифоқ Россияга санкцияларни четлаб ўтишда учинчи давлатлар ёрдам бераётган бўлиши мумкинлигидан хавотирда экани, жумладан Европа Иттифоқидан Ўзбекистонга экспорт миқдори «шубҳали» тарзда ошаётгани айтилган эди.

Манба

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: