Солиқ имтиёзларига қарамай, газ қазиб чиқариш камайди

Газ қазиб чиқариш: солиқ имтиёзларига қарамай

Табиий газ бўйича солиқ ставкаси 3 бараварга, нефт ва газ конденсати бўйича 2 бараварга камайтирилди. 2022 йилда ер қа’ридан фойдаланувчилар бир йил олдингига қараганда газ қазиб чиқариш салкам 2 трлн сўм ёки 12 фоиз кам солиқ тўлади.

Шунга қарамай, газ қазиб чиқариш 4 фоизга, газ конденсати қазиб олиш 3 фоизга камайди; нефт қазиб олиш 2 фоизга ошди. 2022 йилда ер қа’ридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича давлат буджетига тушумлар 13,9 трлн сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 1,9 трлн сўмга (12,2 фоизга) камайди. Бу ҳақдаги ма’лумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида келтирилган.

Ма’лум бўлишича, ер қа’ридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумларнинг асосий қисми (63,7 фоиз) давлат улушига эга. Олтин ва мис қазиб олувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Бу солиқ тури бўйича тушумларнинг пасайиши фойдали қазилмаларнинг айрим турлари бўйича солиқ ставкаларининг унификация қилиниши ва пасайтирилиши билан боғлиқ.

Солиқ ставкалари табиий газ бўйича – 30 фоиздан 10 фоизгача, нефт ва газ конденсати бўйича 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилди. Ҳамда 2022 йилдан бошлаб солиқ базасини аниқлашда “Нетбаcк” (ортга ҳисоблаш) механизми жорий этилгани натижасида солиқ тўловчилар ихтиёрида 538,1 млрд сўм қолдирилди”, – дейилади ҳисоботда.

2022 йилги прогнозларига кўра

Давлат буджетининг 2022 йилги прогнозларига кўра, ер қа’ридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 14,3 трлн сўм бўлиши керак эди. Имтиёзлар туфайли буджетга тушумлар прогноз кўрсаткичларидан камроқ бўлган: 13,76 трлн сўм. 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ер қа’ридан фойдаланганлик учун (олтиндан тортиб газгача) солиқ ставкалари пасайтирилганди.

Лекин ставкалар НКМК, ОКМК ва “Ўзбекнефтгаз” учун ўзгармасдан қолди. Имтиёзлардан мақсад хусусий компанияларни инвестиция киритиш ва фойдали қазилмалар миқдори кам конларни ўзлаштиришга рағбатлантириш экани айтилганди. Ерости бойликларини ўзлаштирувчиларга ер қа’ридан фойдаланганлик учун пасайтирилган солиқ ставкалари қуйидагича эди: Нефт ва табиий газ қазиб чиқариш бўйича 10 фоизгача (аввал нефт 20 фоиз, табиий газ 30 фоиз эди).

Олтин ва мис учун 7 фоизгача (аввал олтин 10 фоиз, мис 10 фоиз эди).
Волфрам консентрати учун 2,7 фоизгача (аввал 10,4 фоиз эди).
Уран учун 8 фоизгача (аввал 10 фоиз эди) камайтирилган.
Бундан ташқари, янги нефт ва газ қудуқларини, саноат усулида фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб, дастлабки икки йил давомида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш, кейинги уч йилда ушбу солиқ учун белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизига камайтирилган ставка қўлланиши ҳам белгиланганди.

Манба

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: