Қорин ғулдирашини қандай даволаш мумкин

Qorin g'uldirashini davolash yo'llari

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда хикичокни даволаш, ичак касалликларини даволаш хамда йутални даволаш хакида гаплашдик, бугунги мавзумиз қорин ғулдирашини даволаш йўллари ҳақида бўлади.

Қорин ғулдираши ел (дам) купайишидан бўлади, ел эса қоринда дам қиладиган овқатлардан ёки ҳазм бўлмасликдан вужудга келади. Сабаблар аъзоларда ёки овқатнинг ўзида бўлади.

Aъзолардан бўладиган сабаб, кўпинча совуқ сабабли ёки сил касаллигининг охиридаги каби қувват тушиши сабабли ҳазм бузилишидан иборат. Бу хил қорин ғулдирашида кўпинча ич юмшаб ҳожатга борилаверилади.

Қорин ғулдираши гоҳо юқори ингичка ичакларда бўлиб, унинг товуши қаттиқрок эшитилади. У йўғон ичакларда бўлганида, товуш пастроқ чиқади. Aгар елга рутубат аралашса, бақиллаган товуш эшитилади.

Гоҳо қорин ғулдираши ич бузилиши белгиси бўлиб, ич суришдан дарак беради. Гоҳо у талоқнинг ҳамкорлиги билан содир бўлади.

Сариқ касаллигига учраган кишиларда ичакларнинг совуши сабабли тиқилма пайдо бўлиб, кўпинча қорин ғулдираши юз беради. Гоҳо жигар кучсизланганда ҳам қорин ғулдирайди.

Ихтиёрсиз ел чиқишига келсак, бу гоҳо тўғри ичакнинг ва гоҳо рўзадор деб аталадиган ичакнинг бўшашувидан бўлади. Иккаласининг фарқини орқа тешик сезгисининг камайишидан ёки кўтаннинг чиқиб туришидан билинади.

Қоринни дам қилувчи овқатлардан ва кўп овқат ейишдан сақланиш ҳамда очликка чидаш орқали тадбирлар қилинади.

Қорин ғулдирашини даволаш йўллари

  1. Маккаи сано талқонини 1 маҳал 1 ош қошиқ капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, ични суради.
  2. Кунгабоқар ёғига тенг баравар сариёғ қўшиб, 1 маҳал ичилса, ични суриб, элларни ҳайдайди.
  3. Игир талқонига шакар қўшиб қайнатиб, мураббосини 7 кун оч ҳолда 3 маҳал истеъмол қилинса, фойда қилади.
  4. Aлоенинг 50 грамм сувига тенг баравар илиқ сув аралаштириб, 1 маҳал ичилса, Ични, елни суради.
  5. Ич ғулдирашига, 200 грамм қора зира, 200 грамм каврак илдизи, 200 грамм арпабодиённи қўшиб туйиб, талқондан оч ҳолда 3 маҳал 7 кун 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, бегумон ич тузалади.

Ҳожи Менгназар Руcтам ўғлининг «Дард борки, дармон бор» китобидан.

Rating
( 4 assessment, average 4.25 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: