Йўтални қандай даволаш мумкин

Yo'talni davolash yo'llari

Салом дўcтлар, олдинги маколаларимизда хикичокни даволаш йуллари, кизилунгачдаги яраларни даволаш йуллари хамда захарли кимевий моддалардан захарланганда биринчи ердам курсатиш хакида гаплашдик, бугунги мавзумиз шамоллаганда бўладиган йўтални даволаш ҳақида бўлади.
Йўтал кишининг шамоллаши, аллергияга мойиллиги шунингдек, шиллиқ пардаларга у ёки бу кўринишдаги моддалар тушишидан пайдо бўлади.

Шамоллаганда бўладиган йўтални даволаш учун истеъмол қилинадиган малҳамлар

  1. Беҳининг ичини кенг қилиб ўйиб, сариёғ ёки думба қўйилиб, чўғда пишириб 7 кун 3 маҳал 20 граммдан истеъмод қилинса, фойда қилади. Шунингдек, анжирнинг 500 грамм сувига, асалдан қилинган гулқанд, майиз, чучукмия илдиз талқонларидан тенг баравар олинади. 1 килосига 500 грамм аччик бодом ёғини аралаштириб, 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ош қошиқдан ейиш керак.
  2. 3 дона янги тухум, шу тухумга 2 баравар асал, ярим баравар сариёғ олинади. Қирк дона мурч олиб янчилади, шу аралашмани 12 кун оч ҳолда 3 маҳал, 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш керак.
  3. Ханталнинг 500 граммини 300 грамм аччиқ бодом ёғига аралаштириб, оч ҳолда 9-11 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан истеъмол қилинса, тузалади.
  4. Бангидевона уруғидан олти қирот, санабар уруғидан уч қирот, зафарондан 4 грамм (3,975) олиб, 400 грамм узум шинниси билан қориб, 11 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан истеъмол қилинса, касал тузалади.
  5. Карамнинг 2 килосини, 500 грамм тоза асал билан 25 минут паст оловда қайнатиб, 13 кун 3 маҳал оч ҳолда 100 граммдан истеъмол қилинса, фойда килади. Нафас йўли хасталикларида ижобий натижа беради.

Йўтални даволаш учун ичиладиган малҳамлар

  1. Шивит (укроп) уруғларидан ярим сиқим чойнакка ташлаб, 10 минут дамлаб 3 маҳал оч ҳолда ичилса балғамни кўчиради. Изтиробли йўтални қолдиради.
  2. Ёғи олинмаган сутни 2 литрига 500 грамм сариёғ қўшиб, 20 минут кайнатилади. Оч ҳолда 3 маҳал 100 граммдан ичилса ҳам, йўталдан ҳоли бўлишига ёрдам беради.
  3. 10 кун 3 маҳал оч ҳолда индов талқонини 1 чеой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса ҳам, йўтал тузалади.
  4. 1 килограмм анзжир мевасига 4 литр сут қушиб, 20 минут қайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 50 граммдан ичиш лозам.
  5. 1 килограмм алоега 2 литр сув қўшиб, 1 соатдан ортиқроқ қайнатиб, қолган сувига тенг баравар асал қўшиб. 10 минут қайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, йўтал тузалади. (14 кун).
  6. 150 грамм ялпиз, 150 грамм санабар дони ва газандаўт уруғларидан 100 грамм зиғир, узун ва оқ мурчлардан 100 грамм олинади. Ҳаммасини қушиб 500 грамм асал билан қориб, 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ош қошиқдан ичилса, йўтал тузалади.
  7. Қўй думбасининг 500 граммини, 3 литр сигир сутида паст оловда 25 минут кайнатиб, 10 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, яхшигина фойда қилади.
  8. Кишини қийнайдиган, изтиробли йўталга барҳам берадиган табиий, безарар бўлган баргизуб (зубтурум)ни 15 кун 3 маҳал чойнакка ярим сиқим ташланади. 20 минут дамлаб иссиқ-иссиқ ҳаммасини бирдан ичилса, бешубҳа фойда қилади.
  9. Ўтлоқ йўнғичқаси (қизил бошчалар)нинг гулларидан 1 ош қошиқ олиб, 200 грамм қажноқ сувга солинади. 1 соат давомида ўраб қўйилади. 4 маҳал, овқатланишдан 20 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан 12 кун ичилса, фойда қилади.

Мазкур муолажалар шамоллаганда, кўк йўталда, бронхиал астмада яхши фойда беради.

Ҳожи Менгназар Рустам ўғлининг «Дард борки, дармон боръ китобидан.

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: