Баҳор ва кўклам ҳақидаги энг сара шеър ва қўшиқлар тўплами

Bahor va ko'klam haqida eng sara sh'rlar

Салом дўстлар! Олдинги маколаларимизда, онажонлар хакида, ватан хакида шерлар укидик, болалар учун бури ва ит хакида эртак айтдик хамда мантикий кулгили топишмокларни бердик. Бугун, баҳор ҳақида шеър, болажонлар учун кўклам ҳақида шерлар, матн, қўшиқлар тўпламини тақдим этамиз.

Bahorimsan

Жондан азиз ёримсан,
Меҳнатда мадоримсан,
Бўстонимни яшнатган
Ям-яшил баҳоримсан

Ёр дилин ёр билмасми,
Билса дарҳол келмасми,
Юракдаги сирларин
Севганига демасми?

Менинг ёрим гулжамол,
Кўрганларнинг ақли лол,
Меҳру вафо бобида
Тенги йўқ лафзи ҳалол.

Боғ айланиб шафтоли,
Учган тинчлик каптари,
Айтсам адо бўлмайди
Севган ёрим дафтари.

Акмал Пўлат “Муҳаббат юлдузи” китобидан.

Bahor kelgach

Қаҳратонда баҳорни қўмсаб,
Қоғоз гуллар ўйлаб топдилар.
Шохчаларни меҳрла-ла безаб,
Бўёқлардан бахмал ёпдилар.

Уй тўрида ардоқлаб уни,
Мадҳ этдилар суйиб ҳар кеча.
Қорлар эриб навбаҳор куни,
Бўй таратди боғларда ғунча.

Қоғоз гулга боқмай қўйдилар.
Хўрладилар гоҳи маст-аласт,
Сохтасан, деб мазах қилдилар,
Гунча ҳуснин этдилар ҳавас

Гўшаларда сохта гул энди,
Ҳайрон боқар одам феълига,
Нега аввал ихтиро этди.
Энди эса хўрлайди нега?

Йиғламагил, аччиқдир фироқ,
Дея таскин айлайман изҳор,
Одамларда гуноҳ йўқ бироқ
Гуноҳкордир аслида баҳор…

Men bahorda

Мен баҳорда чиқаман сойнинг бўйига,
Тўлқин сапчиб қирғоққа тўш урганида.
Мен баҳорда чиқаман сойнинг бўйига,
Лойқа сувдан гулгун сув уфурганда.

Мен кузакда чиқаман сойнинг бўйига.
Сув бетида жимирлаб қалққанда қуёш,
Мен кузакда чиқаман сойнинг бўйига,
Тўлқин тиниб, қуйилиб оққанда ювош.

Эркин Самандар «Севги фасллари» китобидан.

Bahor o’zgacha

Шодланардим ҳар йил баҳорда
Очилганда гуллар шокила,
Бу кўкламда кўз узмай ёрдан,
Қувонаман силаб кокилин.

Бултур баҳор чиройин кўриб,
Чок бўлишга етди ёқамиз.
Бу йил баҳор ва мен термулиб,
Ёр ҳуснига тўймай боқамиз.

Bahorim o’rnini

Баҳорим ўрнини кузлар,
Олар бир кун, олар бир кун.
Бу шўх кўзлар, бу чўғюзлар,
Сўлғин тортиб қолар бир кун…

Қиров босгач бу бошимни,
Ким англар кўзда ёшимни,
Булут тўсгай қуёшимни,
Шомим ботиб қолар бир кун.

Жавоб айлаб сўроғига,
Кирсам мен жаннат боғига,
Ҳурлар юр деб, ётоғига,
Қўлдан тортиб қолар бир кун.

Парилардан ўзинг кўркам,
Кўнглим-ку сен билан, эркам,
Аммо ортга қарай десам,
Бўйним қотиб қолар бир кун!

Баҳор ҳақида шеър ва кушиклар туплами

Bahorda ko’p og’ir

Баҳорда кўп оғир, қиқирлаб турса-
Тиззангга суйкалиб лолақизғалдоқ,
Беғубор ёшлигинг ўтган жойларда
Қўлтиқтаёқ билан ҳаккалаб юрмоқ.

Яланғоч новдалар пичирлаб турса
Кузда, сукунатда чўкканда чорбоғ,
Кўп оғир, индамай кетиб бораётган
Мўмин турналарга боқиб ўй сурмоқ.

Кўп оғир беғубор қорлар ёққанда,
Қишда дала-даштга қўнганда туман
Сопқонга тегмаган ўқни сийпалаб,
Урушни эсламоқ, сандалдан чиқмай,
Ҳокисор, вафодор хотининг билан.

Муҳаммад Юсуф “Сайланма” китобидан.

Rating
( No ratings yet )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: