Гўшт ва парранда гўштидан тайёрланадиган таомлар рецепти

Go'sht mahsulotlaridan tayyorlanadigan taomlar

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда турли махсулотлардан суюк овкатлар тайерлаш, турли тортларни тайерлаш ва керакли масалликлар хамда тортлар рецепти ва керакли масаллиқлар хакида гаплашдик. Бугунги мавзу, гўшт маҳсулотларидан тайёрланадиган таомлар тўғрисида бўлади.

Гарнир билан қайнатилган гўшт

  • Керакли масаллиқлар: 900 гр мол гўшти, 1-2 литр сув, хом сабзавотлар: 1 бош пиёз, петрушка, селдр, сабзи, лавр япроғи ва озгина туз.
  • Гарнир учун: 250 грамм қайнатилган сабзи, 300 грамм қайнатилган картошка, 200 грамм тузланган бодринг, 100 грамм яшил нўхат (консерваланган), петрушка кўкати ёки 400 грамм янги бодринг, 400 грамм янги помидор, 200 грамм кўк салат, 200 грамм маёнез соуси.

Тайёрланиши: Қайнаб турган сувга аввалдан тайёрлаб тақсимланган гўшт солиб, паст оловда қайнатилади. Тайёр бўлишига 30 дақиқа қолганида шўрвага хом сабзавотлар, лавр япроги ва туз солинади. Қайнатиб совитилган гўштни юпқа паррак шаклида тўғраб, ликопчага солинади ва ёнига гарнир солиб, устига салатли қайла қўйилади. Соус дастурхонга алоҳида тортилади.

Гарнир: гарнирга қайнатилган сабзи, картошкани майда бўлакларга тўғраб, яшил нўхат, ҳалқасимон тўғралган бодринг петрушка кўкати ва помидор керак бўлади. Ҳамда салат кўкатларини гўштга қўшиб тортиш мумкин.

Олхўри билан тайёрланган қўй гўшти сони

  • Керакли масаллиқлар:1 кг қўй гўшти, 2 бош пиёз, 1 дона сабзи, 250грамм олхўри, 500 грамм олма, 3 ош қошиқ шакар, коритса, лавр япроғи, укроп, петрушка, қора мурч, туз, 3 фоизлик сирка.

Тайёрланиши: Қўй гўштини 6 соат давомида туз, сирка ва зираворлар сепиб мариновка қиласиз. Сўнг уни қайнаб турган шўрва ёки сувга солиб, устига пиёз, сабзи, 1/3 қисм олхўри солиб димлайсиз. Бу вақтда қолган олхўрини шакарга бостириб қўясиз. Олмаларнинг ўртасини ўйиб олиб, шакар ва коритсага бостириб, духовкада пишириб оласиз. Димланган қўй гўштини суягидан ажратиб, идишга соласиз ва совитиб ёнига олхўри, пиширилган олмалар солиб, кўкатларни устидан сепган ҳолда дастурхонга тортасиз.

Қовуриш учун гўштнинг фақатгина лаҳм қисми, яъни эт ва чарвилари бўлмаган қисмидан ишлатилади.

Дудланган гўштдан тайёрланган рулетка

  • Керакли масаллиқлар: Юпқа қилиб тўғралган 4 бўлак дудланган гўшт, 100 гр картошка, 100 гр сабзи, 100 гр ловия поя, ўсимлик ёғи, лимон шарбати, маёнез ва туз керак бўлади.

Тайёрланиши: Картошка, сабзи, ловия пояларини сувда қайнатиб олиб, эзиб, пюре ҳолига келтирасиз ва совитасиз. Бу вақтда сабзавотларни ўсимлик ёғи, лимон шарбати ва маёнез билан аралаштириб олинг. Ушбу масаллиқни дудланган гўшт бўлаклари устига солиб, рулет шаклида ўрайсиз. Маёнез билан бирга дастурхонга тортинг.

Гарнир билан қовурилган гўшт

  • Керакли маҳcулотлар: 900 грамм хом гўшт (мол, қўй ёки бузоқ гўшти) 400 гр янги помидор ва янги бодринг, 200 гр кўк салат, 200 грамм корнишонли соус ёки ерқалампир, сиркали соус…

Тайёрланиши: Гўштни тузлаб, ҳар тарафидан қизартириб қовурасиз ва тайёр бўлгунча духовкада пиширасиз. Қовуриб совитилган гўштни майда бўлакларга тўғраб, ликопча устига териб чиқасиз ва гўштнинг атрофига ҳалқасимон шаклда тўғралган бодринг ва помидор ҳамда салат баргларини соласиз. Дастурхонга соус алоҳида тортилади.

Дудланган гўштдан тайёрланган кичкина рулетлар

  • Керакли маҳсулотлар: 400 грамм гўшт, 1 стакан қаймоқ, 30 гр шакар, таъбга кўра лимон шарбати, тухум, 50 гр ерқалампир, 100 гр олма, 50 гр сабзи.

Тайёрланиши: Қаймоқни кўпиртириб, устига шакар, лимон шарбати, туйилган ерқалампир, қирғичдан чиқарилган олма ва сабзи ҳамда майдалаб қовурилган тухум соласиз ва яхшилаб аралаштирасиз.

Дудланган гўштнинг юпқа қилиб тўғралган парраклари устига тайёрлаб олинган масаллиқни солиб, рулет шаклида ўрайсиз. Рулетнинг устига кўпиртирилган ерқалампир қўшилган қаймоқ билан безатасиз.

Хамирга ўраб пиширилган дудланган гўшт

  • Керакли масаллиқлар: 7,5 кг дудланган ёки қайнатилган товуқ оёғи, тузланган бодринг, ерқалампир, 0,5—1 кг ун, сув ва чарви.

Тайёрланиши: Ундан хамир қориб, ушбу хамирдан иккита зувала ясаб оласиз. Бирини ёғ суртилган патнисга ёйиб, устидан дудланган ёки қайнатилган гўштни соласиз, уларни иккинчи зувала билан ёпиб ёйилади. Хамирнинг четларини бир-бирига ёпиштириб чиқиб, устига сув сепиб чиқилади. Патнисни духовкага солиб, тахминан 3 соат мобайнида пиширасиз. Сўнг уни духовкадан чиқариб совитасиз ва бўлакларга бўлиб, тузланган бодринг ёки ерқалампир билан дастурхонга тортасиз.

Қовурилган тил ва гўшт

Гўшт маҳсулотларидан тайёрланадиган таомлар учун масаллиқлар.

  • Керакли масаллиқлар: 900 гр гўшт ёки тил, 750 гр желе, 50 гр қайнатилган сабзи, 2 дона тухум, петрушка кўкати, 200 гр сирка ва ханталли соус.
  • Гўштни қайнатиш учун: 1 дона пиёз, 1 тадан петрушка, селдр кўкати, 1 донадан сабзи, лавр япроғи ва туз.

Тайёрланиши: Гўштни сувга солиб паст оловда қайнатасиз. Тайёр бўлишига 30 дақиқа қолганида сабзавотлар ва лавр япроғини солиб яхшилаб тузлайсиз.

Қайнатилган гўшт ва тилни юпқа қилиб энига кесиб чиқасиз. Идиш ёки товага озгина желе қуйиб тиндириб қўясиз. Сўнг желенинг устига гўшт бўлакларини териб чиқиб яна желе қуйилади. Уларнинг устидан қайнатилган сабзи, петрушка ва ҳалқасимон шаклда тўғралган қайнатилган тухум бўлаклари билан безатиб чиқасиз. Ушбу масаллиқ устидан яна желе қуйилади. Желе ҳар бир бўлакларнинг устига 1—2 см қалинликда ёпиши лозим. Тиндирилган гўшт ва тилни дастурхонга тортишдан аввал, пичоқ билан кесиб ликопча устига соласиз ва петрушка кўкатлари билан безатиб дастурхонга тортасиз. Соусни алоҳида тортинг.

«Пазандалик сирлари» энциклопедиясидан

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: