Ватан хакида шеърлар туплами

Ватан хакидаги шерлар туплами

Салом дўстлар! Олдинги маколаларимизда, бахор ва куклам хакида, онажонлар хакида шерлар укидик, болалар учун бури ва ит эртаги хамда мантикий кулгили топишмоклар хакида гаплашдик. Бугун эса, Ватан хакидаги шерлар туплами сизнинг хукмингизга хавола.

Мукаддас нима бор ватандан булак

Тупрорингни кузга этиб тутиё,
Багрингда топдим мен мехрдан зиё.
Куксим калкон булсин, шу жоним фидо,
Сенсиз не керакдир бу ёруг дунё.
Мукаддас нима бор Ватандан булак
Булбулга не гузал чамандан булак

Тарихинг оламга булгандир достон,
Буюк алломалар куз очган макон.
Сенга касд килганлар топмагай омон,
Жасур фарзандларинг юртим сен томон.
Мукаддас нима бор Ватандан булак
Булбулга не гузал чамандан булак

Азиз курингайдир хар бир нихолинг,
Бунчалар фусункор юртим жамолинг,
Бахтинг бокий булсин, курмай заволинг,
Аллохдан сурайман мангу икболинг.
Мукаддас нима бор Ватандан булак
Булбулга не гузал чамандан булак

Она замин омон булсин

Иссик тупрок, илик тупрок,
Кайдин сенда бунча титрок?
Мехрсизлик сездингми-ё?
Одамлардан бездингми-ё?

Сен онамсан, ризк берганим,
Ардоклаб гамим еганим.
Бир дон эксам минг айлаган,
Куксига дунё жойлаган,

Куклам куркам либосинг бор,
Ёзда офтоб киёсинг бор,
Кузда куксинг ийиб кетар,
Кишда Аллох суюб утар.

Заминимсан замон ошган,
Чексиз бойлик тулиб-тошган.
Кузга суртсам гар тупрогинг,
Коларми онам титрогинг?!

Фарзандларинг Фахри узинг,
Оклагайдир берган тузинг,
Тукинчилик замон булсин,
Она замин омон булсин.

Согиниб

Ватан хакидаги шерлар туплами

Орзуларим ошкор этай бир бора,
Нолаларим манзур булса деб зора,
Сехрли бир садо ичра ёнарман,
Кунглингизни топмок учун овора.

Оворалар булай майли сиз учун,
Дуонгизга мушток булган киз учун,
Она халким берган нону туз учун,
Юрагимдан эшилмокда бир нола.

Соз навоси дилингизни шод этсин,
Мисли бахор камалаги ёд этсин,
Орзуларнинг богини бунёд этсин,
Богингизга булсин жоним садпора.

Олис осмон фарзандидир юлдузлар,
Сездирмасдан утар кеча-кундузлар,
Кеча-кундузларда ёдимдасизлар,
Сизларни согиниб куйлар дилдора.

Мустақил Ватаним

Ўтган минг асрдан беради садо
Бошқалар бир дунё ўз бир дунё
Танамда доимо жўш урган қоним
Мустақил Ватаним Ўзбекистоним

Ҳар бир қарич ери жаннатларга тенг
Бухоро Самарқанд Хивасин кўринг
Қуёши порлайди тинчдир осмоним
Мустақил Ватаним Ўзбекистоним

Замонларга боқинг бугун тенгдошим
Бошқадан кам қилмас бизни юртбошим
Яхши-ёмон кунда Ватандир паноҳ
Бу юртни қўллайди яратган Аллоҳ

Бирлашиб шу элнинг эртаси учун
Юракда порласин ўчмас бир учқун
Дилда бўлсин абад ёлғиз сўзимиз
Ахир биз буюк юрт фарзандларимиз.

Rating
( 8 assessment, average 4.13 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: