Олдинги маколаларимизда, онажонларимиз, ватан хакидаги шерларимизни хукмингизга хавола килган эдик. Бугун эса Мухаммад Юсуфнинг шерий туплами сизнинг э’тиборингизга хавола.
Янги йил кечаси
Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни пе деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу
кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам…
Дардим жим ичимга ютайми энди,
кечаги ёшлигим эртакми энди?
Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Меп ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
кечаги ёшлигим эртакми энди?
Янги йил, келавер қандай келсанг ҳам,
кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни 0’зи бир байрам.
Қулоғингга бир гар айтайми, энди,
кечаги ёшлигим эртакми, энди…
Халқ бўл элим
Қадим юртга қайтсин қадим наволарим,
Қумлар босиб қуримасин дарёларим.
Алпомишга алла айтган момоларим
Руҳини шод этай десанг —- халқ бўл, элим…
Дунёга боқ, қадди сендек ким бор яна
Довруғи ҳам дарди сендек ким бор яна
Халқ бўлишга ҳадди сендек ким бор яна
Мозийни ёд этай десанг- халқ бўл элим.
Сен тебратган бешигини Соҳибқирон,
Сенинг боланг юлдузларга қўйган нарвон
Бир майизни қирққа бўлган бир тану жон-
Кунларингга қайтай десанг — халқ бўл элим.
Дарё бўлиб жўшгин энди завқи улуғ,
Байрамингда севинч кўз ёшингга қуллуқ,
Юртим деган жасур Юртбошингга қуллуқ,
Унга қанот Ьоълау десанг — халқ бўл элим.
Бўлар элнинг болалари бир-бирин дер,
Бўлмас элнинг болалари бир-бирин уер.
Бир бўл энди, қадри баланд қаддингни кер,
Халқ бўл, элим, халқ бўл, элим, халқ бўл элим!
Ватаним
Меп дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним,..
Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри —
Илиғимсан, Ватаним.
Сен Машрабсан,
Халқда тумор,
Балхда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирни дуо қилган.
яссавийсан, меники деб,
кўринган даъво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қўриғимсан, Ватаним.
Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарбозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон
Чўлиғимсан, Ватаним.
Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин — Курдистонда,
Бобуринг — Ҳиндистонда,
Ви қандай юз қаролиғ деб,
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…
Ўғлим, десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан рапа қилиб
Улугбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним…
Ўтган кунинг — ўтган кундир,
Ўз бошингга етган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қўлин боғлаб,
Дилин доғлаб,
Етаклашиб кетган кун,
Воҳ болам! деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.
Ёнингда қон йиғлаган бир
Шоирингга қараб қўй,
Гар Қўқонга йўлинг тушса,
Детдомларни сўраб қўй.
Ҳеч бўлмаса Усмон хокин
келтирмоққа яраб қўй,
Олисларда қуриб қолган
Қудуғимсан, Ватаним…
Сен — шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб,
Бош эгиб турган чинорим,
Қойнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним!
Иншоллох
Ўзбекистон, бойи-бастинг кўрсат энди,
Паҳлавоним, етди сенга навбат энди,
Олам узра ҳилпирасин абад энди —
Соҳибқирон Темур туғи — яшил байроқ,
Иншааллоҳ!
Эрк дегани ўзи келиб эшик қоқмас,
Јоп чекмасанг осмонлардан омад ёғмас.
Қаторингда ботирларинг бўлсин оғмас,
Гуркирасин Алпомишлар ўтган тупроқ,
Иншааллоҳ!
Қадим олтин бешик авлоди масканисан,
Алишерлар, Улуғбеклар ватанисан.
Яшнагани — ўз аслига қайтганисан,
Турон юртда ёнсин қайта сўнган чироқ,
Иншааллоҳ!
Алла айтсанг айвонингда ухлар қуёш,
Сенга мудом иймон йўлдош, ислом йўлдош.
Вор бўлсин шу қирқ ўрим соч, ўсмали қош,
Оқ яктагу беқасам тўн, шоҳи белбоғ,
Иншааллоҳ!
Тотув юртда янтоқ ўзин тоғ айлагай,
Бир-бирини қўллаган эл Кам бўлмагай.
Болалари Туркистонни боғ айлагай,
Абад яшар, хазон билмас энди бу боғ,
Иншааллоҳ!
Жайрон
Қон йиғлатди қайси бағритош,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?
Оёғингга қўйиб ётай бош,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..
Юрак қонинг тўкилган сўқмоқ
Бағри алвон лолақизғалдоқ,
Сенга тошлар отди қай гумроҳ,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..
Зор йиғладинг бунча ҳам ҳайҳот,
Менда ҳам бор сендаги сайёд…
ЕУ беозор, еу мўмин жонзот,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?.
Ву дунёнинг нокаслари бор,
Эзгуликни кўролмайдилар.
Мени ҳам қон қилдилар улар,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..
Лабим билан яранг силайман,
Сенга дарди шифо тилайман,
кел, туғишган оғанғ бўлай ман,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..
Меҳр қолур
Ўтар қанча йиллар тўзони,
Йилдузлар кўзёши самони.
Ўтар инсон яхши-ёмони,
Меҳр қолур, мухаббат қолур,
Қорачиғда порлаган ўша,
лқболига чорлаган ўша.
Дунёни тор айлаган ўша —
Меҳр қолур, муҳаббат қолур.
Аног сенинг юзларинг, сулув,
Химор сенинг кўзларинг, сулув,
Ёдда қолмас сўзларинг сулув,
Меҳр қолур, муҳаббат қолур.
Оқиб кетди сувларда Тоҳир,
Зуҳро йиғлаб қолди қон бағир.
келганда ҳам қиёмат охир,
Меҳр қолур, муҳаббат қолур.
Нима дейсан, еу, ғаюр инсон?
Ғийбатларинг қилди мени қон.
Сен ҳам бир кун ўтурсан, инон,
Меҳр қолур, муҳаббат қолур.
Шеърият бу қадим буюк
Сўқмоқ екан,
кийиксўқмоқ екан, кийик
сўқмоқ екан.
Ширин азоб екан, жонни
Ёқмоқ екан,
Бир қўлда гул, бир қўлингда
чақмоқ екан…
Юрагим-эй, бошлаб келдинг
мени қайга?
Бағрим ўхшар рога-рора
Бўлган науга,
Кўнглим сезар бу сўқмоқдан
Ўтолмайман
Қайтиб кетай десам қайтиб
кетолмайман —-
Чақиртошлар товонимдан
Тишлаб олган,
Қўлларимдан кийикчалар
Ушлаб олган.
Лолақизғалдоқ
Мендан нима қолар, лкки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб, Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан, Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман, Ўзимдан кўпроқ.
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ!
Мен кетсам ёмондан Йироқ бўл оҳу,
Чунки сен чиройли, Кўркли бир жувон.
Ёмон кунлар бир кун Яхши бўлар-у,
Ёмон одам яхши Бўлмас ҳеч қачон…
Яша чегарада Тургандек огоҳ,
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ.
Уйда ётибман-у, Сезиб турибман,
Кўкда кетаётир Қушлар қайтишиб.
Хайрлар ёғдириб Қанотларидан,
Хаста шоирига Видо айтишиб.
Вог менинг учун ҳам Уларга қўл қоқ
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ.
Уларни мен уана Кўрарманми-а,
Айвондан одамдек кузатолмадим.
Куз Тўйлар бошланди Юрагим пора
Битта қизимни ҳам Узатолмадим…
Демак, тақдир екан Тоъу кўрмай ўлмоқ,
Лола, лолагинам, Лолақизғалдоқ.
Бироқ, кўнглим сезар, Мендан кейин ҳам,
Бир кун бу ҳовлига Одам тўлади.
Ҳали тўйлар қилиб Чарчайсан эркам,
Менинг қизларим Энг бахтли бўлади!
Келинлар кўйлаги Руҳимдай оппоқ
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ.
Гулим, яқинроқ кел, Қара, не савдо,
Ву ажиб ишларни Дил лавҳига ёз
Кимга қаср етмас, Кимга мол-дунё,
Менга эса ҳаво Етмайди холос.
Тириклар мудроқда, Ўликлар уйғоқ —
Лола, лолажоним, Лолақизғалдо
Кўксим куйиб борар, Кўкрак ёнмоқда,
Айтинг дўхтирларга, Ёришса ёрсин!
Жисм ўз улфати —Жондан тонмоқда.
Бечора јон энди Қаерга борсин.
Энди осмон йироқ, Энди ер юмшоқ —
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ.
Буни ҳаёт дерлар, Унутма асло,
Бир кун очиласан, Бир кун сўласан.
Қалбимдаку фақат Сен эдинг танҳо,
Қабрим устида ҳам Ўзинг бўласан.
Сен бизнинг севгидан Хотира — байроқ,
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ.
Аёл қалбинг билан Сув кеч, олов кеч,
Ғам келса бошингдан Ҳушинг учмасин.
Худодан сўрадим, Мендан кейин ҳеч,
Номард кимсаларга Ишинг тушмасин.
Уларнинг қўлида Ҳамиша тузоқ,
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ.
Ишинг тушса, иним Муҳаммадга бор,
Шоирлар ичида Ишонганим шу,
Бироз ичишини Айтмаса агар,
Кўкси тиниқ бола, Ҳалол бола у.
Фақат сал соддароқ, Фақат сал ёшроқ,
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ.
Јон сўнгги бошпана Топаркан онгда,
У юрак остида Дердим мен бўлсам.
Ажабланма агар Эртага тонгда
Сени ўпиб, Ўшни Қучоқлаб ўлсам!..
Ўтинчим -— тепамда Йиғлама узоқ,
Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ
Муҳаббат
Муҳаббат, еу гўзал изтироб,
Ей кўҳна дард, еу кўҳна туйғу.
кўкрагимга қўлингни тираб,
Юрагимни тўкиб қўйдинг-ку.
Қанча кўзлар менга зор эди,
На ғам, на андуҳим бор эди.
Қушдай енгил руҳим бор эди,
Чок-чокидан сўкиб қўйдинг-ку.
Не қилардинг менга тегиб сен,
Енгилмаган эдим — енгиб сен,
Бошларимни ерга эгиб сен,
Қоматимни букиб қўйдинг-ку.
Сен мен учун бир хауол эдинг,
Яхши бор уо яхши қол эдинг.
Јон керакми — мана ол энди,
Қийнар бўлсанг қийнаб тўйдинг-ку.
Билмам, нима эди мақсадинг:
Менда бир жуфт гулинг асрадинг,
Бирин отин кумуш атадинг,
Бирин исмин Зайнаб қўйдинг-ку.
Муҳаббат, еу гўзал изтироб,
кўчанг кездим сарсон, довдираб,
Юзларимга юзларинг тираб,
кўзларимни бойлаб қўйдинг-ку!..
Суврати
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек:
Васлингга зор бу ошиқлар, эҳтимол,
Пойингга тиз чўкиб йиғлар, эҳтимол,
Лекин содиқ бўлолмайди менингдек..
Алданма уог, алдамчилар макрига,
Малак бўлма бевафо ишқ шаҳрига,
Улар сени бир босса бас бағрига
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек.
Йўлинг кесиб ўтсам — ўзим хижолат,
Узоқдан бир сени кўрсам кифоят,
Бир нигоҳинг ўзи менга иноят,
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек.
Жонингга јоп бўлмайман-у, севаман,
Ёнингга бир келмайман-у, севаман,
Исмингни ҳам билмайман-у, севаман,
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек.
Сен кўкдаги ҳарир кўйлак, ҳур-пари,
КоъК кўлдаги тиниб қолган сувпари.
Муҳаммаднинг кўнглидаги дилбари,
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек.
Тўй кечаси
Юзга ура сурмасдан,
Тўлин бўлди Зебижон.
Оън саккизга кирмасдан,
келин бўлди Зебижон.
Мен не дердим, нима дей?
Олов эдик, шўх эдик.
Зеби билан эринмай
Оън йил бирга ўқидик.
Эски мактаб, алвидо,
Хоналари тор эди.
Ўртамизда бир Худо,
Бир сиёҳдон бор эди
Меп лапашанг, албатта,
Сўрамадим кўнглини.
Оън йил ўқиб бир марта
Ушлолмадим қўлини…
Ўлтирибман энди жим,
кекса онам олдида.
Тоъуга мен ҳам борардим,
ёмғир ёғиб қолди-да!
Муддао
Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат маскандир.
Уйимизни соғиндим, опа,
Боғимизда беҳи пишгандир…
Елар елдек, қирда беарқон
Туёқлари чақноқ қулунлар.
Сойда танга сочардир ҳамон
Ўғил сўраб сулув келинлар.
Сиз-чи, юрибсизми ғимирлаб,
кўнглингизда ғаройиб ҳислар,
Олдингиздан ўтса қиқирлаб
Сочига қўл тегмаган қизлар.
Меп ҳам ўша-ўшаман, нодон,
Гоҳ панд бериб, гоҳида панд уеб.
Машҳур қил, деб сўраб Худодан,
Тиламабман бахтли бўлай деб…
Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат Ватандир.
Хатим тарном. Айтгандек, опа,
Зеби эрга тегиб кетгандир
Зеби, зеби…
Сузилма оу осмонда,
Сендан тўлин юзлар бор.
Сурхон деган томонда
Ойдан ойдин қизлар бор.
Зеби дейман, Зебона,
Ишқингда мен девона,
Болаликда дўст қизлар,
Воъуга етгач — бегона!..
Чоғим етмас чоғласам,
Офтоб эрир тафтидан.
Кечагина хоҳласам,
Сув ичардим кафтидан.
Зеби дердим, Зебона,
Ишқингда мен девона.
Болаликда дўст қизлар,
Воъуга етгач бегона…
На и менга эланди,
На мен унга қайрилдим.
Дўстим унга уйланди,
Дўстимдан ҳам айрилдим.
Зеби дедим, Зебона,
Севганим сен ягона,
Болаликда соғ қизлар
Воъуга етгач — девона!..
Нетарман
Ўзинг бор-а, ўзинг бор,
Бир қуралай кўзинг бор.
Ердан юмшоқ юзинг бор,
Ўполмасам нетарман…
Ғамдек ширин севинчсан,
Қирқ йигитга илинжсан.
Қиндан чиқмас қиличсан,
Чополмасам нетарман?..
Коък далада ётгандим,
Хаёлларга ботгандим.
Оғзимдаги оқ қандим —
Ютолмасам нетарман…
Чангимагин, тупроқ йўл,
Бўлгин менга ўртоқ, йўл.
Ёлғизбошман, ёлғизқўл,
Чополмасам нетарман.
Яқинлашгач уйимга,
Оъу қўшилар ўйимга.
Қайтай десам изимга —
Қайтолмасам нетарман…
Хотин очар эшикни,
Тутқазади бешикни.
Бола зўрми уо ишқми?..
Айтолмасам нетарман.
Озода
Озодани севаман мен, озодани,
Сулувларнинг сарвари — хонзодани.
Йўлатмасман ёнига шаббодани,
Озодани севаман мен, озодани.
Кўрганману кўрганим эртасидан,
Юрагим қоқ бўлинган ўртасидан.
Ҳар куни бир ўтаман кўчасидан,
Озодани севаман мен, озодани.
Ўтаман-да. ўтмасам бўлмайди ҳеч,
Ўтмай десам, кўнгил ўлгур тўлмайди ҳеч.
Кўзим тойиб кетаверар—қоймайди ҳеч,
Озодани севаман мен, озодани.
Бир эсласам зирқиллайди банди-бандим,
Кечагина бир қизчани ойнатгандим!
кучугига оққанд бериб ўргатгандим,
Озодани севаман мен, озодани
Тушунмаслар кулади: эсиз-эсиз,
кимдир эрмак қилади: эсиз-эсиз,
Хотиним ҳам билади, нима дейсиз?
Озодани севаман мен, озодани.
Йигит қирқда қирчиллаб ғарқ пишади,
Эрта-индин сочимга оқ тушади,
Чин ошиқлар қирқ йилда топишади!
Озодани севаман мен, озодани.
Севган эдим, ҳамон и суюкли ёр,
Билагида бармоғимнинг изи бор.
Озоданинг бир ўғил, бир қизи бор…
Меп барибир севаман озодани.
Биз бахтли бўламиз
Майли-да, кимгадир ёқса, ёқмаса,
Уларга қўшилиб йиғлашармидик.
Биз бахтли бўламиз худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса учрашармидик…
Райҳон ҳидларингни йўлларимга сеп,
Кут мени, ҳаг оқшом, коъкка оу чиққан.
Фақат, йиғламагин, гуноҳим не деб,
Айбинг онанг сени чиройли туққан!..
Менга бир табассум ҳадя эт, еу ёр,
Нур томсин лабларинг соҳилларидан.
Ўзинг айт, сендай қиз йана қайда бор,
узун — кокилларидан
Ийманиб яшама ҳауол пинжида,
Ёйил, яйра жоним, ўртанма ғамда.
Ғийбатларга чида, туҳматга чида,
Сен биттасан, ахир, ёруғ оламда.
Мен эса ошиғинг сенинг —энг ғариб.
Тундан сўз қарз олиб, тонгга тутгувчи.
Сенинг ёнингда ҳам сени ахтариб,
Сенинг ёнингда ҳам сени кутгувчи.
Иста, тиз чўкаман ҳозир олдингда,
Севдим, севганимдан уялмоқ нечун.
Барча фаришталар сенинг қалбингда
Ижарада турган қизлар мен учун!..
Биз бахтли бўламиз худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса, учрашармидик.