Кимевий моддалар организмга таъсири ва захарланишда биринчи ердам

Кимевий моддалар организмга таъсири ва биринчи ердам

Олдинги маколаларимизда пархезли овкатланиш коидалари, соглом овкатланиш талаблари хамда кийик утининг шифо хсиятлари хакида гаплашдик. Бугунги мавзу, кимевий моддалардан захарланиш-захарли модда, организмга меъда- ичак, нафас йуллари оркали кирганда, теридан сурилганда, тери остига, мускул орасига, венага юборилганда руй берадиган касаллик холати хакида булади. Захарланишга сабаб буладиган модда микдори (дозаси) канчалик кам булса, унинг токсиклиги, яъни захарлилиги шунчалик кучли намоён булади. Кундалик хаёт тажрибасидан маълумки, даво дозаларида ичиладиган купгина кимёвий препаратлар организмнинг бирор касаллик туфайли бузилган катор функцияларининг тикланишига ёрдам беради, яъни даво килади.

Шундай килиб, уша битта кимёвий препаратнинг узи бир катор холларда организмга таъсир этишига караб хам захар хам дори булиши мумкин. Кучли кимевий моддалардан захарланиш, тасодифий ва касддан захарланиш деб кабул килинган. Тасодифий захарланиш жуда куп учрайди ва умумий захарланишнинг 80%ини ташкил килади. Дори моддаларини, айникса, уз-узини даволашда кучли таъсир этадиган дориларни катта дозада истеъмол килиш, этил алкагол ва унинг суррогатларини юкори дозада ичишдан келиб чикадиган алкагол интоксикациясидир. Бирор кимёвий моддани дори ёки ичимлик деб адаштириб ичиб куйишдан захарланиш тасодиф захарланиш жумласидандир.

Касддан кимевий моддалардан захарланиш кам учрасада, бундай холларда киши узини улдириш максадида катта дозада ичади. Бу суицидал захарланиш булиб, рухий касалликларга ёки бекарор одамларга хосдир. Руй берадиган жойига караб уткир захарланиш, турмушда ва ишлаб чикаришда содир булиши мумкин. Аксари, уйда куп микдорда сакланадиган дорилар ва захарли кимёвий моддалардан захарланиш холлари куп учрайди. Кучли захарланиш захарли моддаларнинг организмга кандай йул билан кирганига караб хам ажратилади.

Хуш, кимевий моддалардан захарланиш кандай булади…

Овкатдан кандай захарланиш мумкин

 Овкат билан кирган захарнинг, огиздан меъда-ичак йулига тушиб, у ердан конга сурилиб, бутун организмга таркалиши натижасида келиб чикадиган овкатдан захарланиш кенг таркалган. Бундан ташкари, захарли моддалар буги нафасга киришидан (ингаляцион захарланиш), захарнинг химояланмаган тери оркали организмга тушишидан захарли модданинг бурун, кулок, жинсий органлар оркали утишидан захарланиш мумкин ва хоказо. Нихоят, токсик моддалар эритмаларини бевосита тукимага ёки кон окимига шприц ёрдамида киритиш ёхуд захарли хашаротлар ва илонлар чакиши натижасида захарланиш мумкин.

Кучли захарланишга сабаб буладиган купгина кимёвий моддалардан захарланиш бор, буларга:

  • касалликларни даволашда кулланиладиган, бирок катта дозада захарли хусусиятга эга булган дори препаратлари,
  • турмушда турли хужалик ва санитария максадларида кенг ишлатиладиган кимёвий препаратлар,
  • шахсий гигиена ва косметикада ишлатиладиган кимёвий препаратлар,
  • кишлок хужалик зараркунандаларига карши  фойдаланиладиган турли захарли кимёвий моддалар,
  • турли синтетик материаллар асосини ташкил киладиган кимё саноати махсулотлари ва нихоятб хайвон токсинлари хамда дорилар тайёрлащда ишлатиладиган усимликлар захари киради.

Кимевий моддаларнинг организмга таъсири

 Бу барча кимевий моддалар, организмга таъсири турлича хусусиятда таъсир этади ва шунга кура улар:

  • ачиштирадиган,
  • куйдирадиган,
  • терини йиринглатадиган,
  • бугадиган,
  • ухлатадиган,
  • тириштирадиган ва бошка захарларга булинади.

Бу захарли моддалардан купчилиги дозаси ва организмга кириш йулидан катъий назар, узига хос танлаб таъсир этиш хусусиятига, яъни муайян бир хужайрага ва тукималар структурасига таъсир этиш хусусиятига эга: 

  • Танлаб таъсир этишига караб кон захарлари, яъни кон хужайраларига таъсир киладиган захарлар (ис гази, селитра ва хоказо).
  • Марказий ва периферик нерв системасини зарарлайдиган нерв ёки нейротоксик захарлар (алкагол, наркотиклар ва бошкалар).
  • Буйрак ва жигар захарлари, яъни шу органлар функциясини бузадиган захарлар (огир металлар бирикмалари, баъзи замбуруглар захари ва бошкалар).
  • Юрак захарлари (баъзи алкалоидлар гурухига мансуб усимликлар захари, улар таъсирида юрак иши бузилади) меъда ва ичакни зарарлайдиган меъда-ичак захарлари (кислоталар ва ишкорларнинг концентрланган эритмалари) фарк килинади.

Захарли моддаларнинг хилма-хиллиги ва уларнинг организмга турлича таъсир этиш хусусияти кучли. Захарланишнинг олдини олиш, диагноз куйиш ва уз вактида даволанишда узига хос кийинчиликлар тугдиради. Уз-узини даволашдан келиб чикадиган кучли захарланиш нихоятда катта хавф тугдиради. Захарланишнинг субъектив сабаблари орасида аёлларнинг хомилани тушириш максадида, эркакларнинг алкоголизмга карши уйда даволаниш максадида турли дори ва кимёвий моддаларни куп дозада ишлатиб захарланиши катта урин тутади.

Овкатдан захарланганда уй шароитида биринчи ердам

Дорилар ва кимёвий моддаларнинг болалар кули етадиган жойда сакланиши уларнинг шу моддалардан захарланишига сабаб булади. Бундан ташкари, каровсиз колдирилган болалар захарли моддаларни витамин ёки озик-овкат махсулоти деб еб куйиши хам мумкин. Шуни унутмаслик керакки, баъзи касалликлар, масалан миокард инфаркти, инсульт, кекса ёшли одамларда захарланиш аломатлари (корин огриги, кунгил айниши, кусиш, бехоллик) билан кечиши мумкин. Уткир аппендицит, ичак буралиши, энтеритда ва бошка касалликларда захарланишга ухшаш аломатлар булиши мумкин.

Бу касалликларда меъдани ювиш, сурги дорилар бериш, кунгилсиз, баъзан огир окибатларга сабаб булиши мумкин. Кишининг захарланганига гумон тугилса, дархол врач чакириш ёки беморни энг якин жойдаги даволаш муассасасига жунатиш зарур. Врач етиб келгунига кадар курсатиладиган биринчи ёрдам (кандай моддадан захарланишидан катъий назар) асосан, организмдан захарни имкони борича тезрок чикариб ташлаш, агар иложи булмаса, лоакал уни зарарсизлантиришдан иборат.

Меъдани ювиш куп холларда захарни чикариб ташлашнинг энг яхши наф берадиган усулидир. Бунда беморга бирдан, бир неча стакан сув ичирилади ва огзига бармок тикиб кустирилади. Турмушда ишлатиладиган кимёвий препаратлардан захарланиш.

Турмушда ишлатиладиган кимёвий препаратлар:

  • косметик воситалар,
  • инсектицидлар,
  • ювувчи воситалар,
  • дог кетказиш ва лак-буёк воситаларига булинади.

Косметик воситалар  лосьон, одеколон, соч буяйдиган воситалар ва бошкалар таркибида нерв системасига ёмон таъсир курсатадиган бутил спирти булади. Бу препаратлар ичга кирганда кишини кучли захарлаб нафас ва юрак фаолиятини бузиши мумкин.

Кимевий моддалар организмга таъсири ва биринчи ердам

Инсектицидлар – хлорофос ва карбофос кучли, хамда сурункали захарланишга сабаб булади. Кундалик хаётда куп ишлатиладиган. 80 фоизли сирка кислота (сирка эссенцияси), хлорид, карбол, оксалат кислоталар ва уювчи ишкор, огир захарланишга олиб келиши мумкин. Кучли кислота ёки ишкор организмга кирган захоти огиз, халкум, нафас йуллари каттик огрийди. Шиллик пардалар куйганда жуда шишиб кетади, куп сулак ажралади, бемор ютинолмай колади, сулак нафас йулига кетиб, нафас олишни кийинлаштириб куяди.

Бундай холларда зудлик билан тез тиббий ёрдам чакириш зарур. У етиб келгунича беморнинг огзини дока ёки даструмол билан артиб, сулак ва шилликдан тозаланади. Бугилиш аломатлари пайдо булса, сунъий нафас олдириш шарт. Меъда ювилмайди, беморга 2-3 стакан сув ичириб, меъдага тушган кислота ва ишкор суюлтирилади. Ичга кислота кетган булса, уни кучсиз ишкор эритмаси бериб, ишкор кетган булса, кучсиз кислота бериб ‘нейтраллаш» асло ярамайди.

Шиллик пардалар кучли куйганда огрик каттик булади, беморда шок холати кузатилиши мумкин. Терига, куз ва лаб шиллик пардасига теккан кислота 1-2 л сув билан ювилади. Водопровод жумраги ёки чойнакдан сув куйиб ювиш хам мумкин. Кимёвий препаратнинг Хар кандай туридан захарланишда тез тиббий ёрдам чакириш шарт. Врач етиб келгунича беморни кустириш керак. Хушидан кетган беморни бошини паст килиб ёнбошлатиб ёткизиб куйилади.

Кислоталар ва уювчи ишкорлардан захарлангандаги белгилар

Кислоталар ва уювчи ишкорлардан захарлангандаги белгилар – лаб, огиз шиллик пардасининг каттик огриши ва куйиши, овкат ютганда огрик пайдо булиб, кон аралаш кайт килишдир. Кислоталар (сирка, сульфат, хлорид, нитрат кислоталар ва бошкалар)дан захарланишда тез ёрдам етиб келгунига кадар меъдани узок вакт (бир неча литр сув билан) ювиш керак. Сувга бир оз ишкор кушиш (1 стакан сувга 1 чойкошик магнезия) лозим.

Меъдани кайнаган оддий совук сувда ювиб, беморни сунъий йул билан кустириш хам мумкин. Бемор хушидан кетаёзган ёки бутунлай хушдан кетган булса, уни кустириб булмайди. Ишкорлар (новшадил спирт-шчёлок поташли ишкор) билан захарланишда меъдани кислота кушилган сув билан (1/2 стакан сувга 1 г лимон кислота ёки 1 стакан сувга 1ошкошик 3 фоизли cирка кислота) ювиш лозим. Биринчи ердам курсатиб  булингач, беморга муз булаклари юттириш, совук каймок ёки совук сутни чойкошикда ичириш, хом тухум, булак-булак сариёг ютгириш керак. Кукрагига ва туш остита музли халта, кул ва оёкларига эса грелкалар куйилади.

Rating
( No ratings yet )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: