Тортлар рецепти ва керакли масаллиқлар

Ширин тортлар рецепти

Олдинги маколаларимизда турли махсулотлардан суюк овкатлар тайерлаш, турли тортларни тайерлаш ва керакли масалликлар хамда торт пиширишнинг 4 хил усули хакида гаплашдик. Бугунги мавзуимиз тортлар рецепти ва керакли масалликлар хакида булади.

”Урмон” торти

Керакли масалликлар: 2 та тухум; 1 стакан шакар; 100гр сариёр; 2 ош қошиқ асал; 1 чой қошиқ сода; 4-5 стакан ун.

 Тайёрланиши:

  1. Тухум шакар билан купиртирилади, эритилган сариёг ва эритилган асални хам кушиб яхшилаб аралаштириб паст оловга қўйилади ва тўхтатмасдан аралаштирилади. Масаллиқ қайнашига яқин 3-4 баравар кўтарилиши учун идиш четларига сода сепилади. Сўнг ун кушилади.
  2. Тайёр бўлган махсулотни олти булакка буламиз ва 200 С даражада пишириб оламиз. Пишган хамирларни четлари текис бўлиши учун ликопча ёрдамида текис қилиб кесиб оламиз ва совутишга қўйилади. Сўнг уларга тайёр кремни суртиб ёнгок сепиб чиқамиз. Тайёр тортимизни креми ўзига сингунга кадар 12 соатга олиб қуямиз.

Креми: қуюлтирилган сутни майдаланган ёнгоқ билан аралаштирамиз. Ва тортимизни безатамиз. Ёқимли иштаха!

«Севги» тортлар рецепти

Бисквит хамири учун:

5 та тухум сариги, 150 гр шакар, 1 чимдим туз, лимон седраси, 140 гр ун, 60 гр майдаланган бодом магзи; 5 та тухум.

Начинкаси учун: 20 гр желатин, 120 мл узум шарбати, 80 гр шакар, озгина лимон шарбати, 850 мл қаймок.

 Безак учун: 150гр қовурилган бодом булаклари; 100 гр қанд упаси; 200гр марсипан массаси, тортлар учун қизил ва яшил махсус буёк.

Тайёрланиши:

  1. Тухум саригини 100 гр шакар, туз ва ун билан аралаштиринг. Лимон седраси, бодомни ҳам қўшинг. Тухум оқи билан шакарни кўпиртириб кўшинг-да, юмшоқ хамир қоринг. Газ печини 180 даражага қиздиринг.
  2. Қолипга қогоз тўшаб хамирни жойлаштиринг, 35 дақиқа давомида пиширинг. Сўнг газ печидан олиб совутинг. Начинка учун желатинни сув бугида эритиб олинг. Узум шарбати, шакар, лимон шарбати билан иситиб желатинни қўшингда, совишга қўйинг. Қаймоқни кўпиртириб совитилган аралашмага қўшинг.
  3. Бисквитни 3 та коржга бўлгач, начинкани суриб, четига халқа қўйингда, 2 соатга музлаткичга қўйинг. Сўнг халкани олиб ёнларига крем суринг, бодом булакчаларини ёпиштириб чикинг.
  4. Марсипан массасини қанд упаси билан аралаштиринг, 1/2 кисмига яшил, колганига қизил бўёқ қўшинг. Марсипан массани тайёрлаш учун 200 гр туйилган бодом, 200 гр қанд упаси, 1 та тухум оқи ва бир неча томчи лимон шарбатини миксерда аралаштириш керак. Қизилидан юракча ва атиргуллар, яшилидан япроклар ясанг.
Turli tortlar retsepti haqida

«Славянка” торти

Керакли масалликлар:

6 та тухум; 150 гр шакар; 150 гр ун; 30 гр крахмал; озгина холва.

Тайёрланиши: Суюқ кўпик ҳосил бўлгунча тухум билан шакарни аралаштириб, крахмал ва ун қўшиб хамир қоринг. Уни 3 қисмга бўлиб, хар биттасини куймайдиган когозга ёйиб, 200 С хароратда 10 минут давомида пиширинг. Совугач, чеккаларини кесиб, орасига крем суртинг. Ортган бўлакчаларини киргичда кириб, холва билан аралаштиринг ва торт сиртига сепинг.

Кремига: 170 гр. қуюлтирилган сутга 70 гр сув қўшиб, қайнагунча оловга қўйинг, обдон кўпиртирилган 3 та тухум сариғини аста қуйинг-да, аралаштиринг ва қуюлгунча пиширинг. Совиганда 280 гр сариёғни кўпиртириб, 60 гр киргичдан ўтказилган холва қўшинг, ванилинни ҳам унутманг. Тайёр крем тортга суртилади.

Rating
( 3 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: