Кандли диабет (канд касали) кандай касаллик: турлари, белгилари, даволаш ва пархез таомлар

кандли диабет канд касали
Maqola mundarijasi ( Ochish / Yopish )
  1. Кандли диабет (сахар) кандай касаллик?
  2. Кандли диабет қандай турларга булинади
  3. Икки турнинг бир-биридан фарки нимада?
  4. Кандли диабет к,андай келиб чикади?
  5. Алохида белгилари борми?
  6. Даволаш к,андай олиб борилади?
  7. Кандли диабетни бутунлай тузатиш мумкинми?
  8. Бемор нималарни билиши керак?
  9. Пархез кандай тутилади?
  10. Канд микдори нега ортади?
  11. Кандли диабетга чалинган бемор даволанмаса…
  12. Кандли диабет касалликнинг олдини олса буладими?
  13. Унутманг хавф… енингизда
  14. Кандли диабет ва таомнома
  15. Беморнинг овкатланиш рациони кандай булиши лозим?
  16. Яна кандай мева ва сабзаводлар истемол килиши мумкин
  17. Кандли диабетга чалинган беморларга фойдали таомнома ва суюк таомлар
  18. Канд касалига кизил ловияли шурва
  19. Канд касалига (сахар) гулкарамли кайнатма
  20. Канд касалига пархезли пишлокли суюк таом
  21. Бемор учун”Аснави” шурва
  22. Кандли диабет учун пархезли”Тефтель” шурва
  23. Кандли диабет учун пархезли тухумли угра
  24. Арпа ёрмасидан шурва
  25. Кандли диабет учун карамли таом
  26. Канд касалига ловияли ширин шурва
  27.  Кандли диабет учун пархезли товукли гречка
  28. Кандли диабет учун сутли шурва
  29. Кандли диабет учун яшил шурва

Олдинги маколаларимизда, ошкозон (меда) яраси ва бехузурликни даволаш йуллари, озик-овкат махсулотларидан захарланганда биринчи ердам хамда кон суюлтириш йуллари хакида гаплашдик. Бугун эса, халкимиз орасида кандли диабет канд касали,  «бойларнинг касали” номлари билан машхур булган кандли диабет хакида гаплашамиз. Бу кассаллик борган сари купайиб, йилдан йилга ”ёшариб” бормокда. Ачинарлиси, аксар кишилар ушбу хасталикка чалинганини сезмай коладилар. Чунки унинг аломатлари халкимиз менталитетига кура, “оддий” дея бахоланади ва беморлар шифокорга кечикиб мурожаат килади. Бу купчиликнинг хасталик хакида етарлича маълумотга эга эмаслигидан далолатдир.

Кандли диабет (сахар) кандай касаллик?

Кандли диабет канд касали эндокрин касалликлар сирасига киради. Унинг кискача тарифи шуки, конда канд микдори меъёрдан ошиб кетади. Касаллик ошкозон ости безида инсулин гормони етарлича ишлаб чикарилмаслиги ёки хужайраларнинг инсулинга булган сезгирлиги камайиши натижасида ривожланади. Ошкозон ости бези етарли микдорда инсулин ишлаб чикармаслиги окибатида модда алмашинуви бузилади.

Кандли диабет қандай турларга булинади

  1. Инсулин мутлако етишмаслиги, яъни ошкозон ости безининг махсус хужайраларида инсулин кам ишлаб чикарилиши;
  2. Инсулин нисбатан етишмаслиги, яъни унинг активлиги сусайиб, тукималарнинг инсулинга булган эхтиёжи ортиб кетиши.

Икки турнинг бир-биридан фарки нимада?

Биринчи холатда касаллик инсулинга боглик булиб, у болалар ва усмирларда тепки, кизамик, гепатит каби вирусли инфекцияларни бошдан утказгандан сунг бошланади. Ошкозон ости бези инсулин ишлаб чикаришдан тухтагани учун бемор конида инсулин микдори жуда кам булади ёки умуман булмайди, Шунинг учун бемор танасида инсулин инъекциясига жуда катта эхтиёж тугилади. Бу турдаги диабетнинг юзага келиши ва ривожланишида наслий омил етакчи рол уйнайди. Ота-она, буви ва бувалардаги ошкозон ости бези касаллиги болаларга мерос булиб утади.  

Бу турдаги беморлар умумий кандли диабет канд касали билан огриганлар сонининг, тахминан, 10 фоизини ташкил этади. Кандли диабетнинг иккинчи тури инсулинга боглик булмайди. Бунда ошкозон ости бези етарлича инсулин ишлаб чикаради. Бирок хужайраларнинг инсулинга булган сезгирлиги камаяди.

Бунга куп холларда хужайра ва унинг деворида ёг йигилиши сабаб булади. Йигилган ортикча ёг инсулин таъсири учун тусик булиб колади. Инсулин хужайралар томонидан кабул килинмаса, ортикча канд жигар ва мушак хужайраларида захира холда йигилмаса, кондаги канднинг микдори купайиб кетади.

Беморларнинг 10 15 фоизида кандли диабетнинг 1-тури, 85 — 90 фоизида эса 2-тури учрайди. Касалликнинг 1-тури 30 ешгача булганларда кузатилади ва огир кечади. 2-турии 30 ёшдан ошганларда учрайди ва белгилари, хусусиятлари яширин булади.

Одатда бунга инсоннинг носоглом турмуш тарзи, жумладан, ёгли овкат ва ширинликларни меъёридан ортик тановул килиши, камхаракатлиги, доимий асабийлашиши сабаб булади. Шунинг учун хам куп холларда кандли диабетнинг бу тури наслий мойиллиги мавжуд булган семиз одамларда, ёшлари 40 45 дан утгандан кейин ривожланади. Бу турдаги диабет билан касалланганлар умумий диабетга чалинганларнинг, тахминан, 90 фоизини ташкил этади.

Шуни хам таъкидлаш керакки, касалликнинг икки тури хам ирсий мойиллик сабаб келиб чикади. Бунинг олдини олиш учун хар бир инсон, энг аввало, соглом турмуш тарзига риоя этиши зарур. Жумладан, ортикча вазнни йукотиши, жисмоний харакатда булиши, стресс холатларидан (каттик хаяжон, рухий зурикиш) узини асраши лозим. Шундагина хасталикдан йирок булиш мумкин.

Кандли диабет к,андай келиб чикади?

Касалликнинг келиб чикишига куйидаги омиллар туртки булади: ёгли овкатларни, ширинликларни куп истеъмол килиш, камхаракатлилик ва доимий асабийлашиш. Баъзида ошкозон ости бези фаолиятининг бузилиши ёки яллигланиши, жарохатланиши. Айрим холатларда огир рухий кечинмалар ва юкумли касалликларнинг асоратлари кандли диабетни келтириб чикаради.

Алохида белгилари борми?

Кучли ташналик, пешобнинг тез-тез келиши, дармонсизлик ва огиз куриши касалликнинг аломатлари хисобланади. Беморлар бир кеча- кундуз давомида З- 5 литрдан 7 – 8 литргача суюклик ичишга мажбур булади ва тахминан, шунча микдорда сийдик ажралиб чикади.

Бемор сийдигида канд микдори меъёридан анча куп булади. Бемор териси, айникса, оралик сохалари (култик ости, оёк сони оралари) каттик кичишади.

Бундан ташкари, терида йирингли касалликлар пайдо булади ва жинсий фаолият бузилади. Бора-бора беморнинг иштахаси йуколади, чанкаш ва дармонсизлик кучаяди, тери хамда шиллик пардалар куруклашиб, серуйку булиб колади. Шуни хам унутмаслик керакки, кандли диабет касаллигининг бошлангич даврларида уни аниклаш жуда кийин булади. Чунки унинг аломатлари, белгилари одамнинг эътиборини тортадиган даражада булмайди. Куп холларда ташхис тасодифан аникланади, бирок касалликнинг соглик учун хавфли асоратлари тез ривожланади.

Даволаш к,андай олиб борилади?

Кандли диабетнинг икки тури хам узок йиллар давом этади, Касаллик тугри бошкариб борилса, хаёт учуи хавф солмайди. Диабетология ютукларига асосланиб айтадиган булсак хозирги замонда бу касалликни бошкариб туришнинг имконияти жуда хам юкори. Яъни хасталикнинг турига караб, зарур муолажалар танланади ва бемор уларга катъий амал килган холда, уз соглигини мунтазам назорат килиб туриши мумкин. Бунинг учун кандли диабетга чалинган бемор, биринчи навбатда, бузилган без фаолиятини уз назоратига олиши, уни кайсидир маънода бошкариб туриши лозим.

Агар бемор диабетнинг 1-тури билан огриган булса, танасига инсулин юбориб туриши шарт. Айтиб утганимиздек, 2-турдаги кандли диабет ривожланишига аксар холларда семизлик сабаб булади. Бунда беморлардан тана вазнини назорат килиш талаб этилади. Шунингдек, бемор касал ликнинг хар икки турида хам уз рухий холатини яхшилаши ва овкатланиш тартибига катъи амал килиши шарт.

Кандли диабетни бутунлай тузатиш мумкинми?

Афсуски, кандли диабетга чалингандан кейин батамом тузалиб кетиш хозирча имконсиз, лекин бу хасталикни бедаво дард деб аташ хам нотугри. Чунки бемор кондаги канд микдорини доимий назорат килиб юрса, диабет асоратларининг ривожланиши ортга сурилади. Бунинг учун бемор шифокор курсатмаси асосида дори воситаларини уз вактида кабул килиб, режали равишда тиббий текширувлардан утиб туриши, тугри овкатланиш тартибига риоя этиб, жисмоний фаол булиши талаб килинади.

Ана шунда бемор соглом одамдек кун кечириши мумкин. Аксинча, юкоридаги коидаларга риоя килмаса, диабетнинг огир асоратлари ривожланиб, беморнинг яшаш сифати пасаяди, хаттоки умри хам кискариши мумкин. Шунинг учун кандли диабетни касаллик эмас, балки ”бошкача турмуш тарзи” хам дейишади.

Бемор нималарни билиши керак?

Айтиш жоизки, диабетик беморлар узларини мунтазам назорат килиб туришлари учун хозирги кунда диабет мактаблари ташкил этилган, У ерда бемор уй шароитида кондаги канд микдорини назорат килишни урганади. Бунинг учун уларга махсус аппарат (глюкометрлар) тавсия этилади. Касалликни бошкариб туришда пархез алохида уринга эга. Уни эса беморлар, юкорида айганимиздек, диабет мактабларида урганишади. Чунки хар бир тур узгача ёндашувни талаб этади.

 Биринчи турдаги касалликда овкатланишдан асосий максад инсулин микдорининг истеъмол килинадиган озик-овкат махсулотларига мутаносиблигини таъминлашдир. Буни яхшилаб урганиб олган бемор худди соглом кишилардай овкатланиши мумкин булади. Аксинча, касалликнинг иккинчи тури билан огриган беморларда тана вазнига караб озик- овкатлар таркиби ва хажмига чекловлар киритилади.

Пархез кандай тутилади?

Пархез кандли диабетни даволашнинг асосидир. Масалан, иккинчи тур билан огриган, бунинг устига, тана вазни ортикча беморларга ширинликлар, хайвон ёгида тайёрланган таомлар, пишириклар. Ва ёгли сут ва сут махсулотлари, спиртли ичимликлар, дудланган ва шур, аччик ва сунъий хамиртурушли таомлар истеъмол килиш умуман мумкин эмас. Жисмоний машкларни бажариш бундай турдаги беморлар конида канд микдорини пасайтиришга ёрдам беради.

Канд микдори нега ортади?

Кондаги канд микдори ортишига нафакат озик-овкатлар, балки кучли рухий зурикишлар хам сабаб булади. Шунинг учун бундай касал ликка чалинган беморлар пархезга амал килиш баробарида, каттик хаяжон ва рухий зурикишлардан эхтиёт булишлари зарур. микдори ошганини кандай билса булади?

Конда канд микдори ошса, беморнинг ахволи огирлашади: огзи куриб, чанкоги кучаяди; тез- тез пешоб ажралиб, тинкаси курийди ва вазн ташлаши кузатилади. Конда канд микдори ута юкори булганида, диабетнинг уткир асорати (кома) ривожланиши мумкин ва у инсон умрига хавф солади.

Кандли диабетга чалинган бемор даволанмаса…

Нотугри даволаниш ёки тулик даволанмаслик окибатида дард зурайиб, асаблар фаолияти издан чикади, натижада оёк-кулларда огрик пайдо булади. Касаллик Утказиб юборилганда куз турпардаси томирлари узгаради, куриш сезиларли пасаяди.

Кандли диабет канд касали атеросклероз (юрак ва кон томирлари склерози)нинг ривожланишига хам йул очади. Бу касалликнинг яна бир асорати буйракларнинг диабетга оид нефропатиясидир. Яъни буйраклар. шикастланиб, бошлангич даврда сийдикда оксил пайдо булади.

Касаллик авж олгач, буйрак оркали оксилнинг йукотилиши кучаяди, натижада кон босими ортади, камконлик ривожланади. Пировардида буйраклар конни тозалаш ва сийдик ажратиш каби вазифаларини бажаролмай колади. Моддалар алмашинувининг зарарли колдиклари конда туплана боради: тананинг уз-узини захарлаши юз беради ва бемор ахволи огирлашади.

Кандли диабет касалликнинг олдини олса буладими?

Албатта, касалликнинг олдини олса булади. Кандли диабетнинг олдини олишда меъёр билан овкатланиш, ширинлик ва ширин таомларни куп истеъмол килмаслик, семиришдан сакланиш. Ут йули. ва меъда ости безининг яллигланиш касалликларини уз вактида тузатиш мухим урин тутади. Бу касалликка наслий мойиллик булса, киши тез-тез тиббий курикдан утиб, конидаги канд микдорини улчатиб туриши зарур.

Унутманг хавф… енингизда

Йиллар утгани сари инсониятнинг хаёт тарзи тубдан узгариб, жисмонии фаоллик камайиб боряпти. Ширинликлар, ёгли озик- овкатларни тобора купрок истеъмол килмокдамиз.  Одамларда харакат мутаносиблиги бузилиши ортикча вазн йигилишига сабаб булмокда. Илмий изланишлар шуни курсатмокдаки, ортикча вазн, юкори кон босими, модда алмашинувининг бузилиши инсонни кандли диабет тамон етаклаб боради. Бу касалликка чалинган одам хаёт тарзига зудлик билан узгартириш киритмаса, инфаркт ва инсульт хавфи 24 марта. Кон босими кутарилиш эхтимоли З баробар, буйрак етишмовчилиги хатари 17 марта, оёкларда гангрена ривожланиши 20 карра ошади. Касаллик куриш ко6илиятининг йуколишига хам сабаб булиши мумкин.

Кандли диабет ва таомнома

Илхом ОТАЖОНОВ,

тиббиёт фанлари номзоди, Диетолог

Беморнинг овкатланиш рациони кандай булиши лозим?

Кандли диабет канд касали билан огриган беморлар таомномасида ёгли овкатлар микдори камайтирилади, касаллик зурайиб кетганида, сариёг ва бошка тур ёглар мутлако берилмайди. Овкат калориясининг карийб 20 фоизи оксиллардан ташкил топиши керак. Таом витаминларга, айникса, С ва В гурух витаминларига бой булмоги лозим. Овкатни булиб-булиб, тез-тез ейиш керак. Масалан, нонушта ва тушликни икки махалга булиш лозим, бунда биринчи нонуштага бир кунлик овкат калориясининг 25 фоизи, иккинчисига 10 фоизи, биринчи тушликка 35 фоизи, иккинчисига 10 фоизи ва кечки овкатга 20 фоизи тугри келади.

Ковурилган овкатлар тавсия этилмайди, факат пиёзни ёгда доглаб ейиш мумкин. Кандли диабет касаллигига чалинган беморларга куйидаги озик-овкат махсулотларини истеъмол килиш ман этилади. Торт, кекс, конфет, шоколад, асал, мураббо, мармелад, музкаймок; олий нав (ок) ундан тайёрланган нон, хот-дог, гамбургер. Ва шур ва аччик консервалар, сметана, сариёг, каймок, маргарин, йогурт, майонез, горчица, калампир. Дудланган колбаса, сосиска, кабоб, норин, кази, куй ёги, мол ёги, спиртли ва газланган ичимликлар, кора чой, кахва, ширин шарбат.

Шунингдек, таркибида куп микдорда углевод саклайдиган мевалар: банан, узум, араб хурмоси ва сабзавотлардан картошка ейиш мумкин эмас. Беморлар ёгсиз гуштни, баликни димлаб ёки кайнатиб истеъмол килса булади, ковурилганини эса оз микдорда ейиш мумкин..

Яна кандай мева ва сабзаводлар истемол килиши мумкин

Беморнинг овкат рационидан клетчаткага бой булган махсулотлар, яъни карамнинг барча турлари, сабзи, редиска, ловия (фасоль), булгор калампири, баклажон ва ширин булмаган мевалар жой олиши керак. Тарвуз кандли диабет касаллигига шифо буладиган, жуда фойдали полиз максулотидир.

 Ковун ва узум эса, аксинча, танадаги канд микдорини оширади. Шу боис беморларга ковун истеъмол килиш такикланади. Кандли диабет канд касали бор одам овкатни саримсокпиёз, карам ва сабзи билан истеъмол килса, таом янада фойдали булиб, дардига дармон булади. Бу турдаги беморлар таомномасига, албатта, ловияли овкатлар киритилиши лозим. Чунки ловия организм учун зарур витаминлар, оксил ва микроэлементларга бой, ловия пархез таом сифатида бебаходир. Мутахассислар кандли диабет канд касали бор беморлар дастурхонида, албатта, яшил ловия кузоги булиши керак, дейишади.

Ловияни купинча ”лахм гушт” деб хам аташади, чунки у оксилларга жуда хам бой махсулот саналади. Хайвон оксилидан фаркли равишда, усимликлардаги оксил тана вазни ортишига олиб келмайди, бу эса диабетда жуда мухим. Кандли диабетда сув урнида ичиладиган шарбатлар нордон мева ва сабзавотлардан тайёрланган булиши керак.

Масалан, сабзи, бехи, апельсин, лимон, зубтурум (рус тилида подорожник) шираси билан аралаштирилган бодринг суви, олча суви. Нордон анор суви, олма суви, олхури суви, ялпизнинг куюк шираси ва дамламаси, кук чой, тог райхони дамламаси беморларга жуда яхши таъсир килади. Улардан хар куни кунгил тусаганича ичиш мумкин. Мева шарбатларини маъданли (минерал) сув билан суюлтириб ичиш хам тавсия этилади.

Кандли диабетга чалинган беморларга фойдали таомнома ва суюк таомлар

Канд касалига кизил ловияли шурва

Керакли масалликлар: 200 г суякли гушт, 1 бош пиёз, 1 дона картошка 1 дона сабзи, 1 дона булгор калампири, ярим чойкошик томат. Помидор, 2 ошкошик ёг, бир пиёла ивитилган ловия, таъбга кура туз, кукат ва зираворлар.

Тайёрланиши: козонга гушт солиб, 1 соат давомида кайнатилади. Бу орада товада аввал пиёз сал ковурилиб, сабзи, картошка ва озгина томат кушиб, икки марта айлантириб олинади ва кайнатма устига солинади. Ярим соатлардан кейин козонга яна 2 соат давомида илик сувда ивитилган ёки узи алохида сувда пишириб олинган кизил ловия ва битта лавр япроги солинади. Устига кашнич туграб, козоннинг копкоги 5 дакикага ёпиб куйилади ва олов учирилади. Кейин косага солиб, бемалол тановул килса булади.

Канд касалига (сахар) гулкарамли кайнатма

гулкарамли кайнатма тайерлаш

Керакли масалликлар: 200 г суякли гушт, 1 бош пиёз, 1 та сабзи, 200 г гулкарам, 100 г брокколи, 100 г кузикорин, озгина гречка.

Тайёрланиши: козонга суякли гуштни солиб, устидан сув куйиб, кайнатишга куямиз. Алохида товага битта пиёз булакларга булинган сабзи, гулкарам, брокколи, кузикорин солиб, озгина ёгда ковурамиз. Кейин уни бир соатдан буён кайнаётган шурвага кушамиз ва пишишига ярим соат колганда, ярим пиёладан озрок гречка соламиз. Жуда ширин шурва тайёр булади.

Канд касалига пархезли пишлокли суюк таом

Керакли масалликлар: 300 г товук гушти, 2 литр сув, 1 та сабзи, 300 г яшил нухат, 200 г жухори дони, 100 г пишлок.

Тайёрланиши: бир булак товук гушти икки литр сувда кайнатилади, Пайдо булган купиги олиб ташланади. Сабзи булакларга булиниб, кайнатмага солинади ва товук гушти титилиб пишгунча кайнатилади. Кейин унга туйилмаган 3 — 4 та мурч, яшил нухат ва жухори кушилиб беш дакика кайнатилади. Сунг 100 г пишлок киргичдан чикарилиб, солинади. Дархол олов учирилиб, козоннинг копкоги ёпилади. Овкат 5 дакика димланганидан сунг дастурхонга тортилади.

Бемор учун”Аснави” шурва

Керакли масалликлар: 200 г суякли гушт, 1 пиёла ивитиб куйилган кизил ва ок ловия, ярим пиёла мош, 2 — З ошкошик ёг, 1 бош пиёз, 1 дона сабзи, 1 та булгор калампири, 1 ошкошик томат.

Тайёрланиши: суякни сувда кайнатиб, ичига олдиндан ивитиб куйилган кизил ва ок ловия, мош солиб пиширилади. Алохида идишда гушт, пиёз, сабзи, томат ковурилиб, кайнатмага кушилади. Охирида эса булгор калампири майда туграб солинади. Агар уйда кузикорин булса, уни хам майдалаб кушвориш мумкин. Шурва янада мазали ва туйимли булади.

Кандли диабет учун пархезли”Тефтель” шурва

Керакли масалликлар: 300 г суякли гушт, 150 г кийма, 1 бош пиёз, 1 та шолгом, 1 дона сабзи, 1 дона булгор калампири, ярим чойкошик томат, 2 ошкошик ёг, таъбга кура туз, кукат ва зираворлар.

Тайёрланиши: козонда салат ёки зайтун ёгини киздиргач, гуштни солиб, бир-икки марта айлантириб, тугралган пиёз. Томат, саримсок- пиёз, катта турбурчак шаклига келтирилган сабзи, шолгом, булгор калампирини хам кушамиз. Бироз ковургач, сув куямиз, 35 дакика кайнайди. Киймага туз, зираворлар сепиб, уни коптокча шаклига келтирамиз ва козонга соламиз. Пишгач, таомнинг устига кукатлар сепиб, дастурхонга тортамиз.

Кандли диабет учун пархезли тухумли угра

Керакли масалликлар: 250 г товук гушти, З литр сув, 1 бош пиёз, 2 та сабзи (кизил, сарик), 1 та шолгом, З та тухум, таъбга кура туз, кукат ва зираворлар.

Тайёрланиши: товук гушти сувда кайнатилиб, купиги олинади, унга битта пиёз туграб солингач, паст оловда кайнатишда давом этилади. Алохида товадаги бир ошкошик ёгда пиёз, сабзи, шолгом озгина ковурилиб, кейин кайнаб турган шурвага кушилади. Алохида идишга З дона тухум чакилиб биттаси сариги билан, колган иккитасининг факат оки олинади. Кукатлар, туз, мурч кушиб, аралаштирилади. Това озгина ёгланиб, аралашма юпка холатда куймокка ухшатиб пиширилади.

Тухумли аралашмадан 6 та куймок чикади. Улар совитилиб, лапша шаклига келтирилади ва битта лавр япроги билан козонга ташланади. Товук гушти узунчок тугралиб козонга солинади. Шу холатда ун дакика кайнагач, олов учирилиб копкок ёпилади, яъни таом бироз димлаб куйилади. 5— 10 дакикадан кейин бемалол косага сузиб, истеъмол килиш мумкин.

Арпа ёрмасидан шурва

Керакли масалликлар: 2 ошкошик ёг, 200 г гушт, 1 тадан пиёз, сабзи, шолгом, булгор калам-пири, ярим пиёла ивитилган арпа ёрмаси, 1 чойкошик томат ёки битта помидор, таъбга кура туз, кукат ва зираворлар.

Тайёрланиши: козонга 2 ошкошик писта (ёки зайтун) ёги куйиб  гушт, пиёз, томат, саримсокпиёз, сабзи, шолгом, булгор калампири соламиз. Меъёрида туз ташлаб, хаммасини озгина ковуриб сув куямиз. Кайнаб чиккач ярим пиёла ивитилган арпа ёрмасини солиб  оддий шурва каби паст оловда кайнатамиз. Таом пишгач, кукатлар билан бирга истеъмол килса булади.

Кандли диабет учун карамли таом

Керакли масалликлар: 0,5 кг суякли гушт, 2 литр сув, яримта карам, 1 бош пиёз, 1 та шолгом, 1 дона сабзи, 1 та помидор, З дона лавр барги, таъбга кура туз, кукат ва зираворлар.

Тайёрланиши: гуштни сувда, тахминан, 2- 2,5 соат кайнатинг. Сунгра карамни туртбурчак шаклида (1х1 см) туграб солинг. Агар карамнинг мазаси тахир булса, 2- 3 дакикага кайнок сувда колдириб, кейин таом учун фойдаланинг. Алохида идишда пиёзни ковуриб, унга шолгом, сабзи, помидор кушинг. Тайёр булгач, карамли кайнатмага солинг. Лавр барги ва кукатлар хам кушинг. Шурва пишганда эса тузини ростланг.

Канд касалига ловияли ширин шурва

Ловияли ширин шурва тайерлаш

Керакли масалликлар; 2 ошкошик ёг, 1 бош пиёз, 1 ошкошик томат ёки 1 дона помидор, 2- З дона саримсокпиёз, ярим бог сельдерей (кашничсимон ошкук). 100 г кийма ёки лахм гушт, 1 пиёла ок ловия, 1 та картошка, 1 та кизил сабзи, таъбга кура туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: ёг кизигач, паррак-паррак туг- ралган пиёзни тилларанг булгунча ковуриб, сунг унга кийма ёки лахм гуштни майдалаб соламиз. Яхшилаб аралаштириб, томат, туртбурчак шак- лида тугралган сабзи, картошка, саримсокни хам кушиб юборамиз. Кейин козонга сув куйиб, 1 пиёла ловияни соламиз. Шурва соат давомида кайнайди  сунг тузини ростлаб, тугралган сельдерейни соламиз. Унутманг, туз факат ловиялар пишганидан сунг ташланади.

 Кандли диабет учун пархезли товукли гречка

Керакли масалликлар : 200 г товук оёги 1 литр сув, 2 та картошка, 1 та сабзи, 1 бош пиёз, 1 та помидор, 1 пиёла гречка ёрмаси, таъбга кура кукат ва туз.

Тайёрланиши: кайнаб турган сувга тугралган товук гушти, пиёз ва помидор соламиз. Кейин булакларга булинган картошка ва йирик тишли киргичдан чикарилган сабзини кушиб, 10 дакика кайнатамиз. Унга ювилган гречка ёрмасини солгач тузини ростлаб, яна 20 дакика паст оловда колдирамиз.

Кандли диабет учун сутли шурва

Керакли масалликлар: 1 литр сув, 0,5 литр сут, 0,5 кг турли сабзавотлар, 1 пиёла сметана ва туз.

Тайёрланиши: кайнаб турган сувга тугралган сабзавотлар: сабзи, кейин картошка билан карамни соламиз. Сабзавотлар пишганда сут кушамиз ва яна озрок кайнатиб оламиз. Оловдан олишдан олдин сметана кушамиз.

Кандли диабет учун яшил шурва

Керакли масалликлар: 200 г суякли гушт, 1 бош пиёз, 1 дона картошка, 1 та сабзи, 2- 3 булак саримсокпиёз, 1 бог исмалок, 1 бог шовул, 2 бог петрушка, 1 бог сельдерей, 2 ошкошик ёг  2- 3 кошик сметана, 1 та тухум, таъбга кура туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: козончага суякли гушт солиб кайнатасиз. Бир соатдан кейин пиёз, сабзи, картошка, саримсокпиёз соласиз- овкат  кайнашда давом этади. Пишгач, майдаланган исмалок, шовул, петрушка, сельдерейни кушиб, 7 дакикадан кейин газни учирасиз. Алохида идишда эса тухумни кайнатиб оласиз. Шурвани косаларга сузгач, яримта тухум, 1 ошкошик сметана солиб, мурч билан дастурхонга тортасиз. Жуда фойдали шурвалардан бири тайёр. У кальций, клетчатка, гемоглобинга  бой овкат хисобланади.

КАНДЛИ ДИАБЕТДА ШИФОБАХШ ДАСТУРХОН китобидан

Тузувчи: Камола Содик кизи

Хамида БОЙМУХАММЕДОВА,

тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор-эндокринолог

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: