Захарли кимевий моддалар билан захарланганда биринчи тез тиббий ердам курсатиш

кимеовий дорилардан захарланиш

Олдинги маколаларимизда хашаротларга сепиладиган кимевий моддалардан захарланиш, асаб тизими касалликлари йуллари хамда меда (ошкозон) огриши сабаблари ва даволаш хакида гаплашдик. Бугунунги маколамизда, захарли кимевий моддалардан захарланиш ва биринчи ердам хакида гаплашамиз.

Турмушда уй ва бог хашаротларига захарли кимеовий моддалар, каламушларга карши ишлатиладиган инсектицидларга хлорофос, карбофос ва зооцидлар киради. Захарли кимеовий моддалар хлорофос ва карбофос ичга кетиб захарланганда бемор кусади. Ва ичи кетади, боши огрийди, туш ости огрийди, каттик терлайди, огзи ва бурнидан шиллик окади.

Огир холларда хушидан кетади, тиришади, нафаси бузилиб, хатто тухтаб колади. Юраги жуда суст уради, мускуллари бушашади, артериал босим пасаяди. Хлорофос ва карбофосдан захарланиш аломатлари булганда тезда врач чакириш шарт.

Врач етиб келгунича захарланган одамни очик хавога олиб чикиб, захар теккан кийимни ечиш, баданининг очик жойларини ювиш. Захарли химикатлар ичга кетганда 3-4 стакан сув, яхшиси 1 стакан сувга ярим кошик туз солиб ичириш. Ва огзига чойкошик солиб 4-5 марта кустириш. Кейин бир кошик сурги дори тахир туз ичириш тавсия этилади. 5-6 таблетка бесалол ёки бекарбон, сухари билан иссик чой ичирилади.

Уругликларни экишдан олдин дорилашда симоб органик захарли химикатлар гранозан ва меркуран. Пестицидлардан арсенит ангидрид, париж яшили, узум ва бог зараркунандалари. Ва усимликларнинг замбуруг касалликларига карши хамда канани кириш учун мис купороси ва бордо суюклиги ишлатилади. Коллоид, янчилган олтингугурт ва бошкаларни ишлатиш коидаларига риоя килинмаганда хам заларланиш мумкин.

Захарли кимевий моддалардан захарланиш ва унинг олдини олиш учун терини яхши химоя килиш (кулкоп, хамма ёги берк пойабзал ва махсус мато, резинадан тикилган кийим – коржома кийиш). Иш кийими ва ичдан кийиладиган кийимни тез-тез алмаштириб, ювиб туриш, хавода, аэрозол булганда респиратор, противогаз такиш, шахсий гигиена коидаларига риоя килиш. Кулни ювиб туриш, ишдан сунг ваннада ёки душда чумилиш, иш вактида чекмаслик ва овкат емаслик керак.

Захарли кислота ва ишқорли моддалардан захарланиш

Концентрланган кислота ва ишқорлар кучли захар хисобланиб, токсик таъсирдан ташқари улар тушган жойида куйиш белгиларини намоён қилади. Кўпинча захарланиш оғиз орқали содир булгани сабабли асосан лаблар, оғиз бўшлиғи ва халқумни куйиши кузатилади.

Бундай моддалардан захарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш: ошқозонни тоза сувда ювиш, кислота ёки ишқорни кучсизлантириш мақсадида сут ёки ўсимлик мойи ичириш тавсия этилади. Кислотани таъсирини камайтириш мақсадида ишқорий воситалар қўллаш ва ошқозонни ювмасдан туриб қусиш рефлексини чақириш маън этилади.

«Биринчи тез ердам» китобидан:

тузувчилар: Ю Толипов; З Хамдамова;

Мухаррир: А Хамро кизи

Такризчи:

Тохир Ибрагимов

тиббиет фанлар доктори, профессор

Rating
( No ratings yet )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: