Кийик ўтининг шифо хосиятлари

Kiyiko'tning shifobaxsh xususiyatlari

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда куз шикастланганда биринчи ердам, уйкусизликнинг сабаблари ва уни даволаш йуллари хамда корин гулдирашини даволаш хакида гаплашдик, бугунги мавзумиз доривор ўсимлик, шифобахш кийик ўтнинг хусусиятлари ҳақида бўлади.

Халқ табобати ўзининг кўп асрлик тарихи давомида касал одамларни асосан ўсимликлардан тайёрланадиган дорилардан фойдаланиб даволаб келган. Ватанимиз ўсимлик ва гиёҳлар дунёси ғоятда бой ва хилма-хилдир. Халқ табобатида кийик ўт алоҳида ўрин тутиши билан ажралиб туради. Вужуди хушбўй бу гиёҳни азал-азалдан синалган беозор 30 тача касалликларга даво сифатида азизлаб келишади.

Кийик ўт – лабгулдошлар оиласига кирувчи бир йиллик ёки кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми бўлиб, Ўзбекислонда 7 тури учраши қайд этилган. Ўсимлик бизнинг шароитимизда июнь-июльда гуллаб, уруғи июль-августда етилади.

Кийик ўт тоғларнинг шимолий-жанубий, жанубий-ғарбий ёнбағирларидаги шағалли, тошли, қўнғир тупроқли ерларда ўсади. Уни кийиклар, архарлар, қўй, эчкилар яхши кўриб ейишади.

Маҳаллий тилларда кийик ўтни баъзан «жамали соч», «такаялпиз» (бош ялпиз) деб атасалар, тожиклар «хулба»- форслар «фудинаи жабали», араблар «бақалатул ғазал», руслар, европаликлар «зизифора» деб номлайдилар. Кийик ўтнинг барглари, поя ва тўпгулларида 2,5 фоиз атрофида эфир мойлари бўлиб, унда ментон, пулегон, пинен ва метол мавжуд. Шунингдек, ўсимлик ўзида витаминлар, органик кислоталар, микроэлементлар ва бошқа фойдали моддаларни сақлайди.

Кийик ўтнинг шифобахш хусусиятлари

Кийик ўтнинг шифобахш хосиятлари кўҳна замонлардан бери маълум бўлиб, уни уз даврида Гиппократ тилга олган эди. Кийик ўт халқ табобати амалиётида юрак қувватини ошириш учун, асабни тинчлантириш мақсадида, ичак касалликларига даво (колит, ич кетиши, ичбуруғ), фойда берувчи омил сифатида ишлатилган.

Шунингдек, кийик ўт асосида тайёрланувчи доривор воситалар томоқ оғриғи, меъда фаолиятининг бузилиши, кўнгил айниши, юрак санчиғи беҳаловатлигида таскин берувчи беозор дори сифатида тавсия қилинган. Кийикўтнинг барг ва гуллари асосида тайёрланадиган чойлар хафақон касаллигида даво сифатида хам фойдаланилади.

Ўсимликнинг барг ва гуллари асосида тайёрланган дамлама иштаҳани очади, овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради, чанқоқни қондиради. Диабетдан озорланган беморларнинг дардига малҳам бўлиб, томоқ қақраши, оғиз қурушидан сақлайди, пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. У юраги салқиган, буйрак, сийдик йўлларида майда тош ва қум бўлган кишилар учун фойдали ҳисобланади.

Халқ амалиётида кийикўт севимли зираворлардан ҳисобланиб, ундан турли таомлар ва салатлар тайёрланади. Кийикўтдан мева ва сабзавот маҳсулотларини тузлашда, турли гўшт ва балиқ маҳсулотларини консервалашда ишлатилади. Мусаллас, вино, ликер ишлаб чиқаришда, бўза тайёрлашда ҳам қўлланилади. Кийикўт асосида оромижон ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, улар нафақат чанқоқбосди бўлибгина қолмай, балки организмни мустаҳкамлаш хосиятига ҳам эга.

Кийикўтдан атторчилик ва атир-упачилик саноатимизда ҳам атрофлича қўлланилади. Лекин, ватандошларимизга кийикўтдан билиб-билмай меъёрсиз фойдаланиш соғлиққа салбий таъсир этишини эслатиб ўтишни лозим топдик. Чунки ундан нотўғри, меъёрсиз фойдаланиш натижасида айрим беморларда «Қош қўяман деб, кўз чиқариш» ҳоллари тез-тез учраб туради (масалан, қон босимини туширишда, баъзи тери касалликларини тузатиш ва бошқаларда).

Табибларнинг машҳури Aбу Aли ибн Сино кийикўтдан фойдаланишда ҳомиладан айрилиш, пешобда қон пайдо бўлиши каби асоратлар тўғрисида айтган. Кийикўтдан фойдаланиш олдидан албатта шуларни эътиборга олиб қўйиш лозим.

Сафар Муҳаммаднинг «Баҳорий шифобахш нематлар» китобидан.

Rating
( 2 assessment, average 3 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: