Уйқусизликнинг сабаблари ва даволаш йўллари, уй шароитида малҳам тайёрлаш

Uyqusizlik sabablari va davolash yo'llari

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда йутални даволаш, ичак касалликларини даволаш йуллари хамда корин гулдирашини даволаш хакида гаплашдик, бугунги мавзумиз, уйқусизликни қандай даволаш мумкин, сабаблари ва даволаш йўллари ҳақида бўлади.

Уйқусизликнинг белгилари:

Сезгиларнинг кучлилиги ва бошнинг енгиллиги, кўз, тил ва бурун тешикларининг қуруқлиги, бошнинг иссиқ ва совуқ сезмаслиги, уйқусизликнинг белгиси бўлади.

Қуруқлик билан иссиқдан бўладиган уйқусизликнинг аломати, ачишиб алангаланиш билан бирга, қуруқ мижозлик белгиларининг мавжуд бўлишидир. Баъзан, ташналик билан бирга кўз таги куйишиб ачишади.

Уйқусизликнинг cабабларидан яна бири, хилтларнинг бурақлигидан бўладиган уйқусизликдир. Бурун тешикларидаги ҳўллик, кўзнинг ифлосланиши, бошда бир оз оғирлик сезилиши, уйқудан тез уйғониш ва беморнинг ёши хам сабаб бўлади.

Жойнинг кучли ёруғлигидан ёки овқат сабабли ҳам уйқусизлик бўлиши мумкин. Савдо шишидан бўладиган уйқусизликнинг белгилари, юқорида бир неча бор айтилган белгилардир. Оғриқдан ёки ғамгин қиладиган фикрлардан, ёки ўткир иситмалардан бўладиган уйқусизликнинг белгиси ҳам шу сабабларнинг бўлишидир.

Хуш, уйқусизликни қандай даволаш мумкин…

Уйқусизликнинг сабаблари ва даволаш йўллари

  1. Қуруқ мижоз сабабли уйқусизликка учраган киши рутубатлантирувчи овқат ейиши, айниқса, иссиқ мўтадил бўлган хаммомга тез-тез тушиб туриши керак.
  2. Aммо хаммом ухлатмаса, демак, унинг бадани мўтадил эмас ва мижози бузуқ бўлиб, фақатгина қуруқлик ёки ҳаммом қўзғатадиган ёмон хилтлар кучига бўйсунган бўлади. Ундай киши узоқ ақлий меҳнат қилишдан, жинсий алоқа ва оғир меҳнатдан сақланиши керак.
  3. Бемор тинч дам олиб ётиши керак. Унинг бошига доимо ҳўлловчи ёғларни мўл қилиб суртиш, сут суртиш, мазкур ёғларни бурунга томизиш ва қулоққа томизиш, айниқса 18 кун 3 махал гулҳамишабаҳор суви бурунга томизилса, фойда қилади.
  4. 24 кун 3 махал атиргул сувидан ёки сутчўп сувидан пешонага суртиб юрилса, фойда қилади.
  5. 5 кун 1 махал 5 боғ кашнични гўштмайдалагичдан ўтказиб, докадан сузиб ичилса, яхши фойда қилади.
  6. Долчин, заъфарон талқонларидан тенг баравар олиб, кашнични гўштмайдалагичдан ўтказиб, докада сиқиб олинган сувига аралаштириб, икки чеккага ва бурунга 9 кун 3 махал суртиб юрилса, фойда қилади.
  7. Иситма ва бошқа касалликлар сабабли уйқусизликка йўлиққан кишини ухлатувчи тадбирлар қўлланилади. Масалан, уйқусизликка учраган кишининг қўл ва оёқларини оғритадиган даражада сиқиб боғланади ва олдига чироқ ёқиб қўйилади. Теваракдаги кишиларни қаттик гаплашиш ва суҳбатлашишга буюрилади. Кейин тўсатдан беморнинг кўйлак тугмаси ва арқонлар ечилади, чироқ ўчирилади ва одамларга жим бўлиш буюрилади, шунда бемор ухлаб қолади.
  8. Шўр рутубат сабабли содир бўладиган уйқусизликда ҳамма ўткир ва шўр овқатлардан сақланиш ва тошлоқ сув балиғи ва енгил гўштларнинг ҳам тузсиз шўрваси билан овқатланиш тавсия этилади. (20 кун).
Rating
( No ratings yet )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: