Торт пиширишнинг 4 хил усуллари

Tort tayyorlash, pishirish usullari

Салом дўстлар, олдинги маколаларимизда, пархезли сутли шурва тайерлаш, гушт ва парранда гуштидан тайерланадиган таомлар, тортлар рецепти ва керакли масаллиқлар, турли тортлар тайерлаш хакида гаплашдик. Бугунги мавзу, барчани қизиқтирадиган, торт қандай тайёрланади, торт пишириш усуллари, турлари, пишириқлар ҳақида бўлади.

Қулупнайли ёки малинали торт

Керакли масаллиқлар: 6 дона тухум, 140 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, лимон пўстлоғи, 50гр туйилган ёнғоқ. 100 гр ун, (иложи бўлса олий навидан), озгина ош содаси (3гр), қаймоқ (кўпиртириш учун) безатиш учун мевалар.

Қулупнайли ёки малинали начинка: 0,2 литр сут, 20 гр картошка крахмали, 30 гр ванилин, 1 дона тухум сариғи. 150 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 250 гр янги қулупнай ёки малина.

Тайёрланиши: Тухум оқи кўпиртирилиб устига шакар пудраси, ванилин солиб яна кўпиртирилади. Сўнг аралаштирган ҳолда ушбу масаллиқга тухум сариғи, туйилган лимон цедраси, ош содаси ва ун солиб хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган торт иккига бўлинади. Бўлаклар ичига қулупнай ёки малина начинкаси суртилиб, бир-бирига бирлаштирилади. Устидан қаймоқ ҳамда мевалар билан безатилади.

Начинка тайёрлаш: сутга картошкали крахмал солиб, тухум сариғи, ванилин шакари солиб аралаштирилади ва оловга қўйилади. Мунтазам аралаштириб турган ҳолда қуюқ ҳолатга келтирилади. Сариёғни шакар пудраси билан аралаштириб, устига қулупнай ёки малина солинади.

Олма ва ёнғоқли торт

Торт пиширишнинг 4 хил усуллари

Керакли масаллиқлар: 6 дона тухум 300 гр шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 250 гр қирилган олма, 150 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (олий навидан), озгина ош содаси (7 гр).

Начинка: 0,15 литр сут, 200 гр шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 200 гр сариёғ.

Тайёрланиши: Тухум сариғи шакар билан кўпиртирилиб устига какао, қирилган олма, туйилган ёнғоқ солиб аралаштирилади. Ушбу аралашмага тухум оқи, ош содаси солиб хамир қорилади.

Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб ўртача оловда пиширилади. тайёр бўлган торт иккига бўлинади.

Иккига бўлинган торт ичига начинка суртилиб бир-бири билан бирлаштирилади. Устидан шоколад ҳамда мевалар билан безатилади.

Начика тайёрлаш: сутга шакар ва какао солиб, сариёғ билан аралаштирилади. Оловга қўйиб мунтазам аралаштирган ҳолда қуюқ ҳолатга келтирилади. Тайёр бўлган начинка иккига ажратилган тортлар ичига суртилади.

Тухум оқидан қўшилган олмали торт

Керак бўладиган маҳсулотлар: 3 дона тухум, 100 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 60 гр туйилган ёнғоқ, 60 гр ун (олий навидан), 3 гр ош содаси. 5 дона олма, смородина мураббоси ёки бодом.

Тайёрланиши: Шакар пудраси ва ванилин тухум сариғи билан кўпиртирилади. Сўнг устига манна унидан солиб тиндирилади. Ушбу масаллиқга ёнғоқ, ош содаси, майда бўлакларга бўлинга олма солиб хамир қорилади.

Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган тортга мураббо суртилиб, устига бодом сепилади. Тухум оқи кўпиртмаси суртилиб 1 дақиқага духовкага қўйилади.

Тухум оқи кўпиртмаси тайёрланиши: тухум оқини шакар билан кўпиртириб, қуюқ ҳолга келтирилади. Тайёр бўлгач тортга суртилади.

Ўрикли торт

Ўрикли торт қандай тайёрланади…

Керак бўладиган маҳсулотлар: 6 дона тухум, 100 гр шакар пудраси, 100 гр сариёғ ёки маргарин, 60 гр туйилган бодом, 40 гр шакар пудраси, 80 гр ун, ўрикли мураббо, қаймоқ (кўпиртириш учун).

Тайёрланиши: шакарни сариёғ ёки маргарин билан аралаштириб, устига бодом ва тухум сариғи солиб аралаштирилади. Қуюқ ҳолга келтирилган тухум оқи, шакар, ун аралашмага қўшилиб хамир қорилади.

Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб, ўртача оловда пиширилади.

Тайёр бўлган торт иккига бўлинади. Иккита бўлак ичига ўрик мураббоси ёки джем суртилиб бир-бири билан бирлаштирилади. Устидан қаймоқ ҳамда консерваланган ўриклар билан безатилади.

Rating
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Макола екдими? Уртокларингиз билан булишинг!:
Islife
Изох колдиринг! Жавоб оласиз...

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: